Болангиз қори бўлса...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон билан яшанг, бахтиёр бўласиз!


Бир қори йигитнинг онаси ва бувиси фарзанди қори бўлганидан хурсанд бўлиб, шундай деди: “Болангизни қори қилсангиз, дунёдаёқ бахтга кўмилиб яшар экансиз. Аллоҳ насиб қилиб, фарзандим қори бўлди. Рамазон ойи унга иқтидо қилиб, хатми Қуръонда тўлиқ қатнашдим. Бунгача хатми Қуръонларда қатнашиш насиб қилмаган эди. Энг яхши томони шу бўлдики, ўзимнинг қувватимдан келиб чиқиб, кунлик таровеҳ намозларида “Бугун мунча пора ўқиб бер” деб, ўзим айтиб турдим. Баъзи пораларни таҳажжуд намозларида ўқиб берди. Аллоҳга ҳамдлар айтаман, Қуръондан бирор порани қолдирмасдан, ҳаммасини намозда ўқиш насиб қилди...”


Болангиз қори бўлса... Бунинг лаззати ўзгача бўлади, уни тил билан таърифлаб бўлмайди. У хурсандчиликни, у масрурликни ҳатто ёзиб ҳам ифодалай олмайсиз.  У лаззатни фақат болалари қори бўлиб, хатми Қуръонлар қилиб берган оталар ва оналаргина ич-ичидан яхши  ҳис қилади.


Сиз ҳам бу лаззатни тотмоқ истасангиз, болангизга Қуръон ёдлатинг!


Қуръон билан яшанг, бахтиёр бўласиз!


Қудратуллоҳ Сидиқметов


Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Алҳамдулиллаҳ, айни пишиқчилик мавсумидамиз. Шу кунларда кўплаб уй бекаларимиз пишиб етилган меваю давоми...

16:00 / 10.11.2019 7288
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Фотима ҳожи аяжонимиз билан ўтказилган «Буюклик сири» давоми...

15:15 / 16.02.2017 6415
Фарзандингизни дангасаликдан қайтаришга ёрдам берадиган маслаҳатлар Боладан маъсулиятли бўлишни қатъий давоми...

14:05 / 14.03.2017 5986
25   « , , , , , , ». . Йигирма бешинчи давоми...

21:10 / 30.05.2018 4355