Тарбиячининг муомала маҳорати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гўзал ва намунали боғланиш

Муваффақиятли мураббий болалари билан ижобий муомалани маҳорат билан бажаради. Унинг маҳорати фикрий суҳбатда ва меҳр-муҳаббатда қалбан яқин бўлишда кўринади. У болалар билан ўйнайди, ҳикоялар айтиб беради. Уларга жуда синчковлик билан қулоқ солади. Уларга қандоқ суҳбатлашишни ўргатади ва уларнинг саволларига жуда катта эътибор билан жавоб беради. Мураббий болани ўзига улфат тутади. Кейин бола унга дўст бўлади.

Ҳақиқий мураббий болалар билан бирга бўлишдан роҳатланади. Энди у улар билан суҳбатлашишдан зерикмайди. Ва уларга ақллари даражасида муомала қилади.

Ҳақиқий мураббий болаларининг нимани хоҳлашларини билади. Уларни чанқоқларини доимий равишда қондириб туради. Мураббий фикрини, ҳис-туйғуларини болаларга қандоқ етказишни ҳам билади. Уларнинг фикрларини, ҳис-туйғуларини ҳам билади. Улардан содир бўлаётган сўз ёки ишни доимо яхшиликка йўяди.

Интизомли шахс

Муваффақиятли мураббийнинг сифатларидан бири интизомли шахс сифатида кўринади. У ўзининг хатти-ҳаракатларини мунтазам равишда бошқара олади. Ғазаби келганда ўзини боса олади, ўзига ишонади. Доимо оилада ўз бурчини тўлалигича адо эта олади.

Қаттиқ асабийлашишдан ва зулмкорликдан, тажовузкор, қўпол-қўрс бўлишдан сақланади, сигарет ва шунга ўхшаш зарарли нарсалардан узоқда бўлади. Доимо оғир-босиқ бўлиш билан бирга, етук муомалали шахс бўлишга ҳаракат қилади. Атрофидагилар ундан яхши муомала ва меҳр-муҳаббат кўрадилар.

Тарбия фанида моҳир санъаткор

Айтилаётган ўнта сифатларнинг энг охиргиси мураббийнинг тарбия фанида моҳир санъаткор бўлишидир. Яхши ишга мукофот, ёмон ишга жазо беришни меъёрига етказади. Уларга ўзини қандоқ тутишни, бошқалар билан қандоқ муомала қилишни ўргатади.

Қиссалар орқали қандай тарбия қилишни, ўйнаганда қандай тарбия қилишни, қаттиққўллик билан юмшоқлик ўртасида қандай туришни билади, ўта ҳукм ўтказиш ёки бўш қўйиш ўртасида туради. Агар бирор-бир ёмон иш сабабли жазоламоқчи бўлса, қандай жазолашни яхши билади. Агар бирор яхши иш учун мукофотламоқчи бўлса, қандай мукофотлашни яхши билади. Ва яна боланинг ўсиш жараёнида ақлан, жисмонан, виждонан, хулқан ва динан ўзгаришини яхши билади. Доимо тарбия фанидаги буюк шахсни кашф қилишни яхши билади. Унинг иқтидорини ҳам яхши билади. Уни қачон қандоқ хурсанд қилишни ҳам билади.

3- фасл тугади

Мавзуга оид мақолалар
БУГУННИНГ МУАММОСИ      Муаллима ўқувчиси Юсуфнинг ҳолати ҳақида маслаҳатлашиб олиш учун унинг отасини давоми...

13:02 / 29.04.2017 6201
Саҳл ибн Ҳанзаладан ривоят қилинади «У бефарзанд эди ва «Агар Исломда турганимда бир болам чала туғилиб, давоми...

10:50 / 05.11.2017 4987
Қишлоқда туғилиб ўсганим сабабиданми, Тошкентдаги кўп қаватли уйлар мен учун жуда тор эканлигини бугун ҳис давоми...

06:00 / 08.09.2020 5057
2014 йил 27 январь куни «рortal.islom.uz» қошидаги «мuslimaat.uz» cайтида мавлид маросими бўлиб ўтди. Анжуман Қуръони Карим давоми...

17:26 / 21.01.2017 4787