"Ўғлим, отанг ўлган дема, мен ўзингда яшайман..."
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кечаги тадбирда* минбардан янграган мана шу жумлалар мени жуда мутаассир қилди.


Нимагадир бу жумлани тинглай туриб, Эркин Воҳидовнинг "инсон ўлмас, аста ва аста фарзандларга ўтади холос",  деган сатрларини эслайвердим.


Бу сўзларни оддий одамга хослаганда ҳам қанча-қанча маънолар топиш мумкин.


Агар илмли инсонга хосланса-чи?


Ўзидан кейин уммондек илм-маърифат, ҳар бири бир катта хазинага тенг келадиган бир қанча дурдона китоб қолдирган шахсга, масалан?


Биргина "Ҳилол"нинг ўзи атрофга, қалбларга, ақлларга қанча нур таратиб турганининг ўзиёқ инсонни мутаассир қилади.


*Кеча айнан мана шу — "Ҳилол" журналининг 50-сони чоп этилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирнинг жонли томошабини бўлиш насиб қилди.


Ўша ерда ўтириб, Ҳазратнинг илмий меърослари фақат китоблар ва шу каби журналларда эмас, кўплаб яхши инсонларнинг қалбида ҳам сақланиб турганини ҳис қилдим.


Беихтиёр, динимизга доир илмлар аввал-бошда китоб шаклида бўлмагани, яхшилар қалби уларнинг ўзгаришсиз сақланишида энг яхши макон бўлиб танлангани ёдимга тушди...


Маърифат йўлида хизмат қилаётган барчадан Аллоҳ рози бўлсин. Уларнинг хизматлари туфайли нурланган ақллар, уйғоқ ва тирик қалблар кўпаяверсин, илоҳим.


Гавҳар Насруллоҳ

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Умидсизлик ва ўзни ҳақир санаш ҳам талаби илмга тўсиқ бўлади. Эй толиби илм, сиз ҳам, мен ҳам, Бухорию давоми...

14:06 / 31.01.2017 6475
Сентябрь, янги ўқув йили барча ўқувчилар учун ҳар йили бир олам ҳаяжон билан бошланади. Биринчи синфга давоми...

21:00 / 22.08.2019 3880
Қуйида энг яхши хонадон тиббиёт қутичасида мавжуд бўлиши зарур бўлган дори воситалари ҳақида сўз юритамиз. давоми...

20:11 / 26.01.2017 5755