Фарзанди вафот этган оталарга умидбахш мужда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Қурра ибн Иёс ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор жойга ўтирсалар, саҳобалар у зотнинг олдига ўтиришарди. Бир саҳоба доим кичик ўғлини ўзи билан олиб юрар ва олдига ўтқазиб оларди. Кейин, ўша бола вафот этди. Шунда ҳалиги саҳоба ўғлини эслаб, хафа бўлиб илм мажлисига келмай қўйди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалиги саҳобани тополмай қолдилар. У зот: “Нима учун фалончи кўринмаяпти?” дедилар. Саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, унинг сиз кўрган ўғилчаси вафот этган эди”, дейишди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни учратиб қолиб, ўғли ҳақида сўрадилар. Ҳалиги саҳоба унинг вафот этганини айтди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга таъзия изҳор қилдилар. Сўнгра: “Эй фалончи! Сенга ўғлинг билан умринг бўйи роҳатланишинг маҳбуброқми? Ёки эртага жаннат эшикларидан бирининг олдига келганингда ўғлингнинг ўша эшикка сендан олдин бориб, сен учун эшик очиб турганини кўришинг маҳбуброқми?” дедилар.

Ҳалиги саҳоба: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мендан олдин жаннат эшигининг олдига бориб, уни очиб туриши менга маҳбуброқ”, деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ундай бўлса, ўша сен учун”, дедилар.


(Насоий ривоят қилган)

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Жиззаки йигит бўлган экан. Бир куни отаси унга халтада мих берибди ва жаҳлини боса олмаганда бир донадан давоми...

16:18 / 28.12.2016 3892
НАСИҲАТ ОДОБЛАРИ    Ўзингиз билганингиздек, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мусулмонлар ичида барча замон ва давоми...

15:51 / 03.04.2019 6246
23   « » . , , , , , давоми...

22:38 / 29.05.2018 5471
Собиқ роҳиба Ирена Хандоно You tubeдаги видео лавҳада шундай ҳикоя қилади «Олти ёшлигимда мени черков давоми...

15:36 / 09.11.2016 5296