Аёл кишининг ишлаши ҳақида
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Менинг тикувчилик ҳунарим бор. Бир хонадонда ҳам тикувчи, ҳам шогирд бўлиб хизмат қиламан. Ишимиз гоҳида кўп, баъзида кам, гоҳида 1-2 кун бўш бўлиб қоламиз. Мен бир ишни режалаштириб юрибман, яъни: мато олиб, уни тикиб, бозорга топшириш. Кейинчалик тикувчи ёллаб иш фаолиятимни кенгайтириш ниятим бор.

Лекин бу ишни бошласам, куним бозорда, кўчада ўтади. Шариатимизда аёл киши кўчага иложи борича чиқмаслиги, чиқса ҳам ,бирор ҳожат учун чиқиши тайинланганидан хабарим бор. Агар бу иш ривожланса, қанчадан-қанча қиз ва аёллар иш тикиб ўтирадилар. Ўзимизга ҳам ёрдам бўларди, ортса, хайру эҳсон қилардик, қарз бўлиб юрмасдик. Ёки ишга бориб-келиб юриб, Аллоҳ берганига рози бўлиб ўтириш керакми? Ишга бормаган кунимда уй ишлари билан шуғулланиш маъқулми? Менга қандай маслаҳат берасиз?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Муҳими, ҳамма фаолиятингиз шариатга мувофиқ бўлиши керак. Хусусан, асл аёллик вазифаларингизни унутмаслигингиз даркор. Ўйлаётган ишингизни ҳам шариат қоидаларига мувофиқ олиб боришингиз мумкин. Ҳар нима бўлганда ҳам, дунёга берилиб ҳаромга қўл урмаслик ва гуноҳга яқин бўлмаслик лозим. Валлоҳу аълам.
Мавзуга оид мақолалар
Жамиятнинг бўғини бўлмиш оилаларнинг тинчтотув, хонадонларимиз файзли бўлиши ва турмушимиз осудалигида давоми...

17:58 / 30.11.2016 4718
Улар миллатни тарбиялайдиларБиласизми, Сингапурда дипломи бор аёллар турмушга чиқсалар, давлатдан катта давоми...

14:01 / 13.04.2023 3828
Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Куни кеча бозордан қайтаётиб муслима онахоннинг давоми...

14:32 / 29.11.2016 4414
Холид синглиси Фотима билан отасини кутишар эди. Меҳмонлар кетгач, ота уларнинг олдига кулиб кирган ҳолда давоми...

19:21 / 24.12.2016 10128