Жума кунида ҳар соатда беш дақиқадан бўлса ҳам дуо қилишни унутманг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Келажак кунлардан қўрқадиган, ғам-андуҳлар гирдобида қолганларга... Шодлик онларини узоқ деб ўйлаётган, ёруқ кунларга мунтазир бўлиб ўтирганларга... умид учқунлари сўниб бўлган инсонларга... Бизнинг буюк Илоҳимиз бор! У барча нарсадан бохабар Зотдир. У сизнинг дуоингизни эшитади. У Зот: “Менга дуо қилингиз, сизга ижобат қилажакман”, деган. Сизга ёрдам беришига Ўз Буюклиги ва Жалолатини ўртага қўйиб қасам ичган зот сизни қийин аҳволда ташаб қўяди, деб ўйлайсизми? Аллоҳга суянинг. Ундан қочсангиз ҳам охири У Зотгагина борасиз. Қалбингизни ўртаётган қайғулар ва қўрқувларни Унга топширинг. Ўй-фикрлар, васвасаларни тарк этинг. Миянгизга дам беринг.


Мана бугун Жума куни. Каҳф сурасини ўқинг, Аллоҳ азза ва жаллага яқинлашинг. Жума кунида ҳар соатда беш дақиқадан бўлса ҳам дуо қилишни унутманг. Масжидда жума намозини ўқинг. Бу жумада кейинги жумагача етадиган руҳий қувват йиғиб олинг.


Аллоҳим, Расулуллоҳга, у зотнинг оилалари ва саҳобаларига салавот ва саломлар етказгин.


Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад

«Оила — саодат маскани»


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Дарди бошқа... Дарахтнинг бўйи йиқилганда кўринади, деганлари рост экан. Ўзининг АЁЛ эканини эслатиш учун давоми...

09:54 / 22.11.2016 7926
embedhttpswww.youtube.comwatchvRPDfUvtnKSEembed

16:27 / 24.05.2017 4595
«БЎЙИНБОҒИМ ҚАНИ»  Бешинчи мактуб  Иллат излаганга иллатдир дунё, Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё. Ким давоми...

09:35 / 24.03.2017 4586
embedhttpswww.youtube.comwatchvioJTPmtl0Rwembed

13:45 / 30.05.2017 4635