Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
«Fусл» сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади.
Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга «ғусл» дейилади.
Ғусл қилиш тартиби:
- Ғусл қилувчи шахс дастлаб тасмия айтади ва ният қилади. Кейин икки қўлини ювади. Кейин орқа ва олди фаржини ювади. Баданида нажосат бўлса, ювиб ташлайди.
- Кейин худди намозга қилгандек таҳорат қилади. Оғиз-бурунни муболаға билан чайқайди. Агар турган жойида сув тўпланадиган бўлса, оёқларини ювишни кейинга суради.
- Сўнгра бошига сув қуйиб, ишқалаб ювади. Сочи ўрилган бўлса, уни ёйиб тагини ва ҳаммасини яхшилаб ювилади.
- Баданига уч марта сув қуяди. Сув қуйишни ўнг елкасидан бошлайди, кейин чап елкасига қуяди. Қўли билан баданини ишқалайди. Икки қулоғи, киндиги, қўлтиқ ости каби сув етиши қийин бўлган жойларига алоҳида эътибор беради.
- Fуслнинг охирида бошқа жойга ўтиб, оёқларини ювади. Агар ғусл қилган жойида сув тўпланмаса, оёқларини ҳам ўша ерда ювиб олаверади.
Fуслда қуйидаги нарсалар қилиб бўлмайди:
- Сувни исроф қилиш.
- Сувни ўта оз ишлатиш.
- Сувни юзига уриш.
- Дунёвий гапларни гапириш.
- Узрсиз бошқадан ёрдам олиш.
- Дуо қилиш.
Тарихдан отинойи атамаси Ўзбекистон ҳудудларида турли жойларда турлича номланиб келинган. Хусусан,
давоми...
13:21 / 28.07.2018
9372
Шанба куни валиаҳд шаҳзода Муҳаммад
ибн Салмон томонидан малика Рима бинти Бандар ибн Султон асСауднинг
давоми...
17:34 / 26.02.2019
2527
Рамазон ойи
Аллоҳ таоло Рамазон ойини бошқа ойлардан афзал қилди.
Рамазон Роҳманга яқинлашиш ҳамда
давоми...
11:06 / 19.05.2019
5447
gallery ids28007,28008,28009,28010,28011,28012,28013,28014,28015,28016,28017,28018,28019,28020,28021,28022,28023,28024,28025,28026,28027,28028,28029,28030,28031,28032,28033,28034,28035,28036,28037
20:32 / 26.04.2017
7934