ҲАР БИР ДУОНИНГ БОШИДА ВА ОХИРИДА САЛАВОТ АЙТИШНИНГ ХОСИЯТИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен намоз ўқиётганимда жаноб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда эдилар. Ҳазрати Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо ҳам у зот билан бирга эдилар. Ўтиргач, Аллоҳга сано (айтиш) ни бошладим. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтдим. Сўнг ўзим учун дуо қилдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тилайвер, (тилаган нарсанг) сенга берилгайдир! Тилайвер, (тилаган нарсанг) сенга берилгайдир!» дедилар». Ҳасан-саҳиҳ ҳадис.

Аҳмад ибн Ҳанбал бу ҳадисни Яҳё ибн Аҳмаддан қисқа тарзда ривоят қилганлар. Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Дуо осмон билан ер орасида тўхтатиб турилгайдир. Токи Пайғамбаринг соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтмагунингча бу дуодан бирор сўз (осмонга) чиқмас».


“Сунан Термизий”, «Шамоили Муҳаммадийя» китобидан олинди.


t.me/muslimaatuz

Мавзуга оид мақолалар
Керакли масаллиқлар 2 та олма, 2 ош қошиқ ун, 2 дона тухум, 3 ош қошиқ шакар пудраси, 1 пиёла сут, 1 чой қошиқ давоми...

06:37 / 26.01.2017 4972
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм... Муслималар форумида ўтказилган «Ҳайит байрамини қандай нишонлаймиз» номли давоми...

23:01 / 10.03.2017 5049
«Истеҳоза» аёл кишининг раҳмидан одатҳайз ва нифосдан ташқари қон оқишидир. Ҳайзнинг ози уч кундир. Демак, давоми...

10:08 / 10.05.2017 11999