Рўза иммун тизимини тиклайди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кашфиёт

«Ислам и наука» сайтидан Гўзал таржимаси

РЎЗА  ИММУН ТИЗИМИНИ ТИКЛАЙДИ 

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ҳар ойдан уч кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутганга тенгдир. Бас, Аллоҳ азза ва жалла бунинг тасдиғини Ўз Китобида нозил қилди: «Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ўн баробари бор». Бир кун ўн кунга тенг», дедилар (Имом Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ, деган).

Милҳон ал-Қайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ойларнинг ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешининг рўзасини тутишни амр қилар эдилар ва: «Улар худди йил бўйига ўхшар», дер эдилар» («Сунан» эгалари ривоят қилганлар).

Термизийнинг лафзида:

«Агар бир ойдан уч кун рўза тутсанг, ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешни тут», дейилган.

Ҳадисларга биноан, киши ҳар ойнинг ўртасида 3 кун рўза тутиши катта ажрларга баробар экан. Жанубий Каролина университетининг олимлари бу ҳақиқатнинг бошқа тарафини ҳам аниқлашди.

Иммун тизими – оддий одамлар ва шифокорлар орасида ҳали кенг ёритилмаган мавзудир. Одамларнинг аксарияти шамоллаганда ёки бирор касаллик билан хасталанганда халқ табобатини унутиб, дори воситаларига мурожаат қиладилар. Ваҳоланки, бир оз вақт ўтгач, касаллик доираси кенгайган ҳолда яна қайталайди.

Иммун тизими сустлашган кишилар учун уни қайта тиклашга халқ табобатида бир қанча фойдали маслаҳатлар мавжуд. Улар орасида иммун тизимини тикловчи энг яхши восита бор экани яқинда олимлар томонидан аниқланди.

Жанубий Каролина университети олимларининг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, оққон таначалари, яъни лейкоцитлар иммун тизимининг ҳаракатланишига ёрдам бериш билан бирга рўза тутиш орқали тикланар ҳам экан. Яъни рўза тана ҳужайраларининг лейкоцитлар ишлаб чиқаришига таъсир қилади. Улар эса ўз навбатида инфекцияга қарши курашишда ёрдам беради.  Демак, ҳар ойда тутиладиган 3 кунлик рўза организм иммун тизимининг мустаҳкамлигини таъминлаши маълум бўлмоқда! 

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpyoutu.bepme1YQIkmoembed

22:39 / 18.07.2015 6831
Қачонлардир ер юзида бадбўйлиги, хавфли ва даҳшати билан машҳур бўлган бир ботқоқлик бор эди. Унда жуда кўп давоми...

20:15 / 20.01.2017 5389
gallery linkfile sizemedium ids11739,11740,11742,11741,11743,11744,11745,11746,11747,11748,11749,11750,11752 orderbyrand Муборак мавлид ойлиги бошланди Биз учун давоми...

06:47 / 25.02.2017 5307
Умму Ҳабиба Рамла розияллоҳу анҳонинг оталари исми Абу Суфён Сохр ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абду давоми...

09:38 / 05.04.2017 4854