Отинойиларимиз учун муҳим қўлланма тақдимоти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу йилнинг 14 ноябрь куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жомеъ масжиди мажлислар залида отинойилар учун чоп этилган қўлланмаларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тақдимотда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари, Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти вакиллари, республикамизда, шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият юритаётган отинойиларимиз ҳамда «Мовароуннаҳр» нашриёти ходимлари иштирок этишди.
Тақдимот Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда «Нilol nashr» нашриёт-матбааси ҳамкорлигида ташкил этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси котибият мудири Муҳаммад Аюбхон Ҳомидов тақдимотни очиб берди. Дин ишлари бўйича қўмитанинг Хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мудираси Фарида Абдураҳимова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим мутахассиси Марям Абдуллаева, Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти мударрисаси, muslimaat.uz сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Юсуф ўз маърузалари билан иштирок этиб, бу қўлланмалар бугунги кунда республикамизда фаолият юритаётган отинойиларимиз ниҳоятда зарур ва муҳим эканини таъкидлаб ўтишди.
«Нilol nashr» нашриётида чоп этилган мазкур қўлланмалар туркуми «Қуръон сабоқлари», «Ҳадис», «Ақийда», «Фиқҳ», «Сийрат» ва «Жаноза» номли китобларидан иборат. Тадбирда отинойилар учун тақдим этилаётган ушбу қўлланманинг ҳар бири ҳақида уни тузишда иштирок этган муаллифларнинг фикрлари тингланди. «Қуръон сабоқлари» китобини Гулобод Қурбонова (Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти мударрисаси), «Ҳадис» китобини Барно Саидраҳмон («Нilol nashr» нашриёти муҳаррири), «Ақийда» китобини Одина Саидаҳмедова (Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти мударрисаси), «Фиқҳ» китобини Пошшахон Эшонхон қизи (Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти мударрисаси), «Сийрат» китобини Нозима Ибрагимова (Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти мудираси) ва «Жаноза» китобини устоз Роҳила Хайруллаевалар тақдим қилиб, ушбу қўлланмаларнинг мазмуни ҳамда уларни нашрга тайёрлаш жараёни ҳақида сўзлашди.
Умид қиламизки, ушбу қўлланмалар аёлларимизнинг диний саводхонлигини ошириш, динимизга тўғри амал қилиш, тўй-маъракалардаги бидъат-хурофотларга барҳам беришда, шунингдек, отинойиларимизнинг Қуръони Карим, ҳадис, ақоид, фиқҳ, сийрат каби илмлардаги савиясини оширишга хизмат қилади.
Muslimaat.uz

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Керакли маҳсулотлар 250 г маргарин 650 гр ун 4 та тухум 300 гр шакар разрихлител 300 гр ёнғоқ бир банка давоми...

11:29 / 02.03.2017 9517
 Интернет. Халқаро тармоқ. Ҳозирги кунда жаҳондаги энг йирик тармоқ. Энг ўзига тортувчи ва энг хавфли тармоқ. давоми...

18:48 / 16.02.2018 5295
 Марям исми Қуръони Каримда исми зикр қилинган ягона аёл кишининг исмидир. Бошқа аёллар ҳақида сўз кетганда давоми...

14:45 / 10.08.2018 5686
Икки киши саёҳат қилиб юриб, бир ғорга дуч келибди. Ичига кириб қарашса, кумуш эшик бор экан. Эшикни очиб, давоми...

16:20 / 28.12.2016 4726