Марям бинти Имрон
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Марям исми Қуръони Каримда исми зикр қилинган ягона аёл кишининг исмидир. Бошқа аёллар ҳақида сўз кетганда уларга ишора қилинган, холос. Масалан, «Фиръавннинг аёли», «Мусонинг онаси» каби.

Ҳатто Қуръони Каримдаги бир суранинг номи ҳам «Марям» деб номланган.

Ҳадиси шарифда ҳам Марям бинти Имрон мадҳ этилган:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий солаллоҳу алайҳи васаллам: «Оламларнинг аёлларидан Марям бинти Имрон, Хадича бинти Хувайлид, Фотима бинти Муҳаммад ва Фиръавннинг аёли Осиё етарлидир», дедилар».

Термизий, Насоий ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Кўпгина мусулмон ўлкаларида кишилар ҳавас билан фарзандларига Марям исмини қўядилар. Арабларда бу исм Исломдан олдин ҳам ишлатилган. Саҳобиялар розияллоҳу анҳуннанинг орасида Марям бинти Ияс ал-Ансория исмлиги бор эди. У кишининг отаси ва амакиси Бадр жангида иштирок этган. Яна Бану Амр ибн Авф қавмидан Марям бинти Абу Суфён ал-Ансория ад-Даусия розияллоҳу анҳо ҳам бор эди. У кишининг отаси розияллоҳу анҳу Уҳуд жангида шаҳид бўлган. Шунингдек, Марям бинти Усмон ал-Ансорий, Марям ал-Магалия розияллоҳу анҳумо ҳам саҳобиялардандир.

Марям бинти Имрон пайғамбарнинг авлодидан бўлиб, пайғамбарнинг онасидир. Яъни Довуд алайҳиссаломнинг авлоди, Ийсо алайҳиссаломнинг онаси. Унинг онаси Ханна ва отаси Имрон узоқ вақт фарзанд кўришмаган эди. Ханна ҳомиладор бўлганда Аллоҳга назр қилди: «Эй Роббим! Албатта, мен қорнимдагини холис Ўзингга назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта, Сенинг Ўзинг эшитувчи, билувчи зотсан» (Оли Имрон сураси, 35-оят).

Бу Марям эди. У дунёга келди, улғайди. У Аллоҳга холис ибодат қилувчи солиҳа бандалардан эди. «Фаришталарнинг: «Эй Марям, албатта, Аллоҳ сени танлаб олди, поклади ва оламдаги аёллардан устунлигингни ихтиёр қилди. Эй Марям, Роббингнинг ибодатида бардавом бўл, Унга сажда қил ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қил», деганларини эсла»(Оли Имрон сураси, 42-43-оятлар). 

Марям бинти Имроннинг мадҳи бошқа сураларда ҳам келган:

«Ва Марям Имрон қизини (мисол келтирди), у фаржини пок сақлаган эди, Биз унга Ўз руҳимиздан пуфладик ва у Роббисининг сўзларини ҳамда китобларини тасдиқ қилди ва итоаткорлардан бўлди».

Таҳрим сураси, 12-оят

Марям бинти Имроннинг исми Қуръони каримда жами 11 сурада 33 марта зикр қилинган. Аллоҳ таоло муслималарни у кишининг гўзал сифатларидан ўрнак олиш ила шарафлантирсин!

Islam-today.ru сайтининг маълумоти асосида

Ғиёсиддин Юсуф тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатни уйғотишда бир нечта усуллар мавжуд отаоналар  давоми...

12:25 / 01.02.2017 6817
Шаҳодат калимаси Маъноси Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ҳамда Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва давоми...

11:02 / 25.04.2017 8683
Эртага 26 апрель куни пойтахтимизнинг Хўжа Аламбардор масжидида бўлиб ўтадиган XXVII Қорилар мусобақаси олди давоми...

16:46 / 25.04.2017 4601
ndash Қуръон эшитиш салбий ҳистуйғулардан стресслардан халос этади.ndash тиловатнинг овозли тўлқини асаб давоми...

01:17 / 02.07.2020 4611