АҚШда Рамазондаги ифторликка мусулмон бўлмаганлар ҳам чақирилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазонда АҚШдаги масжидлар ва Ислом Маданий Марказларида мусулмон бўлмаганлар билан ҳам биргаликда ифторлик кечалари ўтказиш кутилмоқда. Шундай йўл билан америкалик мусулмонлар ўз қўшниларини Ислом ва мусулмонлар яшаш тарзлари билан таништирадилар.

Шуни таъкидлаш керакки, ушбу ташаббус АҚШнинг кўзга кўринган, нуфузли жамоат ташкилотлари томонидан уюштирилган, деб хабар беради «Umma Inform». Уларнинг сўзларига кўра, социологик изланишлар шуни кўрсатдики, қотиб қолган бир хилликлар, бидъат(таассублар)нинг ҳар бир кўриниши кишиларнинг хабардорлик билимлари даражаси ошиши натижасида ушбу нотўғри ва сохта тушунчалар йўқолади.

«Қанча кўп америкаликлар Ислом ва мусулмонлар ҳақида кўп билсалар, уларнинг бизларга нисбатан нотўғри қарашлари шунчалик камаяди», деб қўшимча қилди ташкилотчилардан бири.

«islam.ru» сайтидан олинди.

Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
ЮРАККА ЙЎЛ Ўн еттинчи мактуб Мен сочиб кетаман кўҳна бағрингга, ўлмас ғояларнинг уруғларини. Шавкат давоми...

17:53 / 27.04.2017 4707
Дуога қўл очинг, толмасин билак, Бугун сўраб олинг энг яхши тилак, Файз ила беради Аллоҳ таборак, Иймон давоми...

17:03 / 09.12.2016 5150
Пеннй Эппеалнинг кичик раҳбари Шакира Раҳмон мусулмон ёшларга руҳий кўмак берувчи ишонч телефонини ишга давоми...

21:00 / 25.10.2019 3804