Макканинг илк фотосуратлари Лувр Абу Даби (the Louvre Abu Dhabi)да намойиш этилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия Арабистонининг илк суратларидан ҳисобланган Муҳаммад Содиқ Бей томонидан 1881 йилда суратга олинган Маккаи мукарраманинг фотосурати 25 апрелдан бошлаб Лувр Абу Дабининг илк фотокўргазмасида намойиш этилади.
“1842-1896 йиллар фотосуратлари: дунёнинг илк альбоми” номли кўргазма 13 июлга қадар давом этади. Бу Лувр Абу Даби музейида ўтказилаётган иккинчи халқаро кўргазмадир.
Музей Яқин Шарқ, Африка, Осиё ҳамда Шимолий ва Жанубий Американинг 1842 ва 1896 йиллар орасида олинган илк 250 та фотосуратни намойиш қилади. Улар орасида Август Бартолд томонидан суратга олинган Саудия Арабистони ва Яманнинг қадимий фотосуратлари ҳам бор.
Абу Даби Маданият ва туризм бўлими раиси Муҳаммад Халифа ал-Муборакнинг сўзларига кўра, кўргазма инсониятнинг илҳомбахш тарихий меросининг бир қисмини намоён қилишни мақсад қилган.
“Фотография дунё ва унинг турфа маданиятлари тарихини ҳужжатлаштиришга улкан ҳисса қўшган энг муҳим воситалардан биридир”, деб қўшимча қилди у.

ArabNews.com дан олинди

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv0NsCYlLmVJ4embed

14:20 / 08.09.2017 5723
1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, «Азиз», «Карим», давоми...

21:00 / 17.11.2016 6912
Шу замоннинг Қуёши бўлиб, Қалби иймон нурига тўлиб, Зиё нурин элга улашиб, Юрганингиз қандай бахт эди давоми...

19:25 / 04.02.2017 5722
Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан бери энди олти ой ўтган эди. Ҳазрат Фотима хасталаниб давоми...

15:12 / 01.12.2016 3848