Уй тозалашда асқотадиган 12 маслаҳат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гарчи уй тозалаш сиз учун севимли машғулот бўлмаган тақдирда ҳам натижа ҳамиша сарфланган меҳнатни оқлайди. Атроф тозаликдан ярақлаб турганда зиммангиздаги вазифа бажарилгани ҳиссини туясиз. Бугун бу борада сизга ёрдам берадиган маслаҳатларни тақдим қиламиз.

 Столни тиклаймиз (ярақлатамиз)

Ярим стакан уксус ва ярим стакан зайтун ёғини аралаштиринг. Аралашмага латтани ботириб, ёғоч столни артинг. Шилинган, уринган жойлари билинмай кетади ва стол юзаси янгидек бўлади.

 Ёстиқжилдларни оқартирамиз

1 стакан кир ювиш кукуни, 1 стакан идиш ювиш машинаси учун мўлжалланган кукун, 1 стакан оқартирувчи восита, ярим стакан бура (танакор)ни аралаштиринг ва қайноқ сув қўшинг.

 Шкафни тозалаймиз

1 ош қошиқ ўсимлик ёғини 2 қошиқ озиқ-овқат содаси билан аралаштиринг. Жавонни тозалаш учун чўтка ёки матодан фойдаланинг.

 Кран ёки душ насадкаси

Кран ёки душ насадкасида тўпланиб қолган оҳак қатлами (налет)ни тозалашда бизга сирка ёрдам беради. Одатда 20 дақиқа кифоя қилади.

Агар шундан кейин ҳам оҳак қатлами кетмаган бўлса, насадкани ичига сирка солинган пакетга ўраб қўйинг ва бир соатга қолдиринг. Сўнгра яхшилаб ювиб ташланг.

 Дазмол

  1. Дазмол столга қоғозни тўшанг ва унга бироз туз сепинг.
  2. Дазмолнинг қизиш регуляторини энг баланд даражага қўйинг («Буғ» функцияси ўчирилган бўлиши, дазмолнинг ўзида эса сув бўлмаслиги керак).
  3. Қиздирилган дазмолни туз устида юргизинг. Дазмол юзасидаги барча кир тез ва осон бартараф бўлади.

Чўян това

Чўян товани тозалашда сизга плитани тозалаш учун восита, қўлқоплар, чиқинди халтаси ва оқ сирка ёрдам беради.

 Ваннадаги моғор

Пахтани олиб, ундан диаметри тахминан 1 сантиметр бўлган шарчалар ясанг. Уларни оқартирувчи восита билан ивитинг, моғорнинг устига қўйинг ва шу ҳолича эрталабгача қолдиринг. Эрталаб моғорнинг қолдиқларини эски тиш чўткаси билан тозалаб ташланг.

 Плита панжараси (решёткаси)

Решёткада йиғилган ёғ қолдиқларини нашатир спирти ёрдамида кетказиш мумкин. Решёткани пластик халтага солинг, унинг ичига 2-3 ош қошиқ нашатир спиртидан қуйинг. 12 соатдан сўнг уни ювиб ташланг.

Мавзуга оид мақолалар
Қуёшни ҳам кулдириб, Қалбга сурур тўлдириб, Дўстларни суюнтириб, Рамазоним келмоқда Саҳар туринг, давоми...

18:56 / 24.12.2016 5597
Имом Молик Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким жумага борса, ғусл қилиб олсин, қабилидаги давоми...

00:33 / 26.02.2022 3444
Энг яхши китобга энг яхши одоб Қуръони Карим башарият учун нозил қилинган энг яхши китоб, Аллоҳ таолонинг давоми...

07:27 / 17.03.2017 5532