​​«ҚИЗЛАРЖОН» КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ БОШЛАНДИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бугун 18 ноябрь 2018 йил санасида “Ҳилол-нашр” нашриётининг анжуманлар залида Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламига мансуб “Қизларжон” китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Тадбирга давлатимизнинг бир қанча расмий идораларидан ҳурматли меҳмонлар таклиф қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Тошкент Ислом институти ва бошқа муассасалар вакилалари, шунингдек, таниқли журналистлар, “Зирапча” телелойиҳаси иштирокчиларини ҳам кўриш мумкин. Тақдимот сабабчиси бўлган “Қизларжон” китоби яқинда “Ҳилол-нашр” нашриёти томонидан чоп этилган бўлиб, унда асосан аёл-қизларга оид нозик масалаларга кенг қамровда ёндашилган. Жумладан, бугунги кун муаммолари ҳам қаламга олинган. Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбирга Одинахон Муҳаммад Содиқ раҳбарлик қилаётган “muslimaat.uz” аёл-қизлар сайти бош-қош бўлмоқда. Биз билан қолинг, ҳали қайноқ хабарлар олдинда!

 
Мавзуга оид мақолалар
Истиъоза бу «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» дир. Маъноси «Қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан давоми...

05:48 / 23.11.2016 13555
Ҳава ШайдуллинаАсабий инсонларБаъзи инсонлар айрим мақолаларим остига Менга психология керак эмас, Қуръон давоми...

06:00 / 18.06.2020 9728
Одам Ато ва Момо Ҳаво яратилган вақтлардан бошлаб қанчадан қанча оилалар вужудга келган. Аммо қайси оила давоми...

22:52 / 02.02.2017 7848