Қуръон харитаси: Идрис алайҳиссалом
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Идрис алайҳиссаломнинг исмлари Қуръони Каримда икки марта зикр қилинган.

Ва Китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва набий бўлган эди. Ва уни олий мақомга кўтардик.

 Марям сураси, 56–57-оятлар.

  Ва Исмоил, Идрис ва Зулкифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилувчилардандир. Ва уларни Ўз раҳматимизга киритдик. Албатта, улар солиҳлардандир.

 Анбиё сураси, 85–86-оятлар.

 Идрис алайҳиссалом Мисрда, Мемфис (Менф) шаҳрида туғилганлар. Илк бор Ҳирмис ал-Ҳарамиса деб исмланганлар.

Бошқа ривоятларнинг кўрсатишича, у зот Бабилон (Бобил)да дунёга келганлар ва кейинчалик Мисрга кўчиб ўтганлар.

Идрис алайҳиссалом илк бор Нил дарёсини кўрганларида «Бабилюн» деганлар, яъни «катта, муқаддас дарёингизга ўхшаш дарё».

Айтишларича, у зотнинг даврларида 188 та шаҳар бунёд қилинган, улардан энг кичиги Ар-Руҳа шаҳридир.

Идрис алайҳиссалом донишмандлик ва астрономияни ўрганган илк кишидир. Баъзи ҳикматлар у зотга нисбат берилади, хусусан, қуйидагилар:

*Аллоҳнинг марҳамати учун шукр қилишда Унинг махлуқотларига раҳм қилиш ва саховатли бўлишдан яхшироқ йўл йўқдир.

*Аллоҳга дуо қилганингда ниятингни чин дилдан ва соф қилгин.

*Ҳикмат – бу руҳнинг ҳаётидир.

*Одамлардаги нарсаларга ҳасад қилма, уларнинг бу нарсалар билан роҳатланиши жуда ҳам қисқадир.

*Кишини ҳеч нарса бой қилиб қўя олмайди, қачонки у энг кам эҳтиёжидан кўпроғини талаб қиладиган бўлса.

 

Доктор Шавқий Абу Халил,

«Қуръон харитаси»,

Ғиёсиддин Юсуф таржимаси.

Мавзуга оид мақолалар
ЎзА хабар беришича, Қуръон мусобақасининг Республика босқичи жараёнини онлайн тарзда намойиш этиш учун давоми...

10:57 / 22.04.2018 3801
Яқинларининг ўлими сабабли йиғлаш Ислом шариатига кўра овозсиз, кўз ёши билан бўлиши керак. Баланд овоз давоми...

21:00 / 08.11.2019 4198
«Ислом барча инсоний жамиятлар бошпанаси,нима учун ва қандай» номли китобдан Эшонгузар жоме масжиди давоми...

20:22 / 20.03.2017 5994
Таассуротлар... Келин бўлиб тушган хонадонимда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

21:19 / 04.03.2024 9128