Ислом неъматини фазли билан билдирган Аллоҳ таолога чексиз ҳамд бўлсин!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таассуротлар... 


Келин бўлиб тушган хонадонимда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг китобларидан ўқиб, динимни ўрганганман. "Ҳадис ва Ҳаёт" туркум  китобларининг ҳаётимдаги ўрни жуда катта. Фазилатли шайхимизнинг қизлари устоза Одинахон Муҳаммад Содиқнинг фаолиятларини доимий кузатиб бораман, ҳавас қиламан. Илмий мажлисларига қатнашишни эса орзу қилардим...


Алҳамдулиллаҳ, Роббим ниятларимга етказяпти. Бугун "Ҳилол-нашр" нашриёти залида "Омина" илмий-маърифий, ижтимоий адабий журналининг тақдимотида меҳмон сифатида иштирок этдим.


Журналнинг чоп этилган бу илк сонида менинг ҳам тиббиётга оид мақолам берилгани, "ҳамкор муаллиф" деб мени ҳам эътироф қилишгани жудаям севинтирди.


Роббим "Омина" журналини давомий нашр этилиб, муслима опа-сингилларимизга манфаатли қилсин. Журналга меҳнати сингаётган жамоага Аллоҳ таоло куч-қувват берсин...


 Наргиза Қурбонова,

шифокор

Манба
Мавзуга оид мақолалар
 Статистика маълумотларига кўра ҳар куни ер юзида юз мингдан ортиқ инсон вафот этаркан. Албатта, булар давоми...

12:11 / 01.02.2017 12605
46. Савол Жаброил фаришта илк ваҳий билан Ҳиро ғорига келганида Пайғамбаримизга қайси суратда давоми...

16:19 / 13.12.2017 3634
Конфликт зонасида сафарда бўлган Америка Қўшма штатлари экспрезиденти Жимми Картернинг айтишича, давоми...

15:24 / 09.11.2016 5260