Туркия Исломга кирган Майя мусулмонларини қувонтирди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги Мексика этник мусулмонларига ёрдам қўлини узатди. Мексиканинг мусулмон аҳолиси бир неча ўн йиллар олдин Исломни қабул қилган ҳиндуларнинг авлодлари яшайдиган Чиапаснинг қишлоқ жойларида жойлашган. Бу ҳақда ДаилйНевс телеканали хабар бермоқда.

Келиб чиқиши ҳиндулардан бўлган мусулмонлар бу узоқ минтақада юқори малака талаб қилмайдиган меҳнат билан банд ва кам даромадга эга бўлиб, уларнинг аксарияти сайёҳларга сотиладиган миллий кийимларни тикишади. Ушбу жамоанинг ҳолатидан хабар топган турк муассасаси Чиапас штати мусулмонларига тикув машиналари ҳамда сигирлар подасини ҳадя қилдилар. Ҳинду муслималарига янги ускуналар ўрнатилган тикув цехи очилгани туфайли пул ишлаб топиш имкониятлари кенгайди.

Айтиб ўтиш жоизки, Сан-Кристобаль-де-лас-Касас атрофидаги тоғли ҳудудларда 400 га яқин цоцили – майя ҳиндулари мусулмонлари яшайдилар. Бу ҳудудда оммавий Ислом динини  қабул қилиш 1980 йилларда бошланган. Ҳозирги кунга келиб ушбу ерларда нафақат Ислом динини янги қабул қилганлар, балки «этник» мусулмонларнинг фарзандлари ҳамда набиралари ҳам Ислом динига эътиқод қиладилар. Манба: https://www.islamnews.ru/news-turcija-obradovala-indejcev-majja-ispovedujushhih-islam/

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvwkLXKbzHdxAfeatureyoutu.beembed

13:23 / 20.08.2018 5052
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг отабоболаридан дастлабки бештасининг исмларини давоми...

12:23 / 21.11.2017 3493
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «У киши хушбўй нарсани қайтармас эди ва Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

21:55 / 19.11.2016 3559
Cут Барчамизга болаликдаги қадрдон ичимлик. Унинг таркибида мураккаб углеводлар, турли оқсиллар, бир оз ёғ давоми...

20:08 / 24.11.2016 4303