ГОЛЛИВУД ЮЛДУЗИ ҲИЖОБ ЎРАДИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Лондонда бўлиб ўтган сипо мода ҳафталигида (London Modest Fashion Week) Голливуд актрисаси Линдси Лохан кутилмаганда ҳижобда пайдо бўлди. Хабарларга кўра, қора шойи рўмол ўраган актриса кўп вақтини саудиялик либос дизайнери Самоҳ Ҳашшогий билан мулоқотда ўтказган. “Хава Косметик” компанияси вакилининг таъкидлашича, Лохан энди фақат ҳалол косметик воситалардан фойдаланаётганини айтган. У кўп вақтини Дубайда ўтказмоқда, ҳатто унинг Исломни қабул қилгани ҳамда сипо мода феномени ҳақидаги семинарларга қатнашиб, муҳокамаларда иштирок этгани ҳақида миш-мишлар юрибди. Бу йилги Сипо мода ҳафталигида жаҳоннинг йигирма нафар мамлакатидан иштирокчи дизайнерлар ташриф буюрган бўлиб, жумладан, муслималар учун либослар соҳасида ижод қилиб келаётган Амал ар-Раисий, Фотима Айюб каби таниқли дизайнерлар ҳам қатнашдилар. Маросимда фақат узун либос ва рўмолларгина эмас, балки спорт ва дам олиш учун мўлжалланган кийимлар ҳам тақдим этилди. Кўргазма ташкилотчиларидан бири Романна бинт Абубакр шундай дейди: «Лондонда бўлиб ўтган сипо либослар ҳафталиги мода оламида анъаналарнинг ва инқилобий ғояларнинг кучини намоён этди».

 
Мавзуга оид мақолалар
Умр йўлдошингизнинг кўнглини олинг, қанчаданқанча эрлар аёлининг кўнглини олишни хаёлига ҳам давоми...

22:07 / 02.03.2023 3524
Диндор одам бўлганим учун ўртоғим мендан уйида содир бўлаётган нотинчлик ва ғайритабиий ҳолатлар давоми...

15:09 / 05.12.2016 5261
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Бу оламни Ўзининг ҳабиби Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган давоми...

15:23 / 08.12.2016 4525