Қўқонда ғолибалар аниқланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    Халқ томонидан кўплаб дуолар олаётган президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан давом этаётган Қуръон мусобақаси гўзал Қўқон шаҳрида ўз якунига етди. Мингдан ортиқ Қуръонга муҳаббатли томошабин йиғилган “Дегризлик” жоме масжидидан кеч бўлса-да, онахонлар ва опа-сингиллар тарқалай дейишмасди. Қўқон бош отинойиси Жамилахон опа Охунова айтишича, масжид ичкарисига 600 ўрин ҳозирланган эди. Аммо нафақат ичкари, ҳатто масжид ҳовлиси-да кузатувчи аёл-қизларга тўлиб-тошди. Уларнинг кумуш қиш ҳавосида тўшаб қўйилган кўрпачаларга ўраниб ўтирганларини кўриб, кучли ихлосли, мустаҳкам эътиқодли Қўқон аҳлини яхши кўрмай бўлмайди.

Алоҳида айтиб ўтишимиз керакки, Қўқондаги Қуръон мусобақаси ҳақиқий байрамга айланиб кетди. “Муслимаат.уз”нинг салавотчи қизлари байрамона беллашувга янада шукуҳ улашди. Ижодкор Қўқон аҳли гўзал нашидларга жўр бўлиб, завқ устига янада завқ қўшдилар.

Шом намози ўқиб бўлингач, ҳайъат аъзолари қадимдан илму ҳикматга кон бўлган қўқонлик 79 та иштирокчилар орасидан муносиб ғолибаларни танлаб олишлари бироз қийинчилик туғдирган бўлса-да, ниҳоят, юқори ўрин соҳибалари аниқланди.  

Демак, ҳифз йўналиши бўйича ғолиба (18-25 ёш, 1 та):

1-ўрин: Муйдинова Мубинабону Маҳмуджон қизи

26-40 ёшли аёл-қиз иштирокчилардан ғолиба (1 та):

2-ўрин (аммо 1-даражали диплом эгаси): Вахабова Зиёдахон Рустамовна

Тиловат йўналиши бўйича эса (18-25 ёш, 35 та):

1-ўрин: Эрназарова Муслимахон Аҳаджон қизи

2-ўрин: Муҳаммаджонова Мадинахон Равшанжон қизи

3-ўрин: Обидова Дилнозахон Баҳодиржон қизи

 

26-40 ёшли иштирокчилардан ғолибалар (42 та):

1-ўрин: Акбарова Оминахон Фазлиддин қизи

2-ўрин: Хошимова Фотима Аброровна ва Мирзаалимова Мухсинахон Фазлиддин қизи

3-ўрин: Расулова Мохидил Музаффаровна

Эртага 8 феврал куни Фарғона вилояти туманларида яна Қуръон қироати мусобақалари давом этади.

“Қайноқ” хабарларни биз билан кузатинг.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

Мавзуга оид мақолалар
Ийди Рамазон билан муборакбод этамиз Ҳайит севинч ва хурсандчилик, ризо ва мамнунлик ҳамда даромадлар давоми...

14:35 / 02.05.2019 9472
ИСЛОМДА КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ Либос бу  Аллоҳнинг Ўз бандаларига ато этган тенгсиз неъматларидан бири десак, давоми...

19:30 / 18.03.2017 9139
Кашфиёт «Ислам и наука» сайтидан Гўзал таржимаси РЎЗА  ИММУН ТИЗИМИНИ ТИКЛАЙДИ  Абу Зарр розияллоҳу давоми...

11:27 / 20.03.2017 23665
Кўпинча аёлларимиз орасида уй юмушлари, болалар тарбияси билан машғул бўлиб, ибодатга вақт камлиги ёки давоми...

14:45 / 29.11.2016 6567