Табрик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, аҳли илм қўрғонининг жонкуяр, шижоатли тарбиячиси, волидаи меҳрибони, азиз Ҳожи ая Иншааллоҳ, биз ҳам ожизона, камтарона дуои хайрлар ила азизу мукаррама, муслима Опажон ва сингилжонларимизни муборакбод этамиз. Уммати Муҳаммаднинг Жаннат йўлини тутишларида илму ирфонларини, меҳнатларини аямасдан, туну кун тақвою ибодат ила қилаётган хизматлари, Аллоҳ йўлидаги саъйи ҳаракатлари учун қийрот-қийрот ажру мукофотлар, янги Ҳилол мисоли нуру раҳматлар тилаймиз.  Сайт ходималарига Устозимиз Шайх Ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳнинг илм ҳалқаларининг қиёматгача давомчилари ўлароқ, солиҳу солиҳа, муслиму муслималарнинг тарбиячилари қаторида Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суйган саҳобиялари сафидан ўрин олишларини, аҳли илм меросхўрлари қаторида пешқадам бўлишларини Яратгандан сўраб қоламиз.

Мавзуга оид мақолалар
Юсуфбек ҳожи  ҳақиқий ўзбек қайнотаси        Хизмат юзасидан пойтахтимиздаги қариялар уйидан бирига давоми...

08:21 / 17.03.2017 6355
Замонавий пазандачиликда таом тайёрлаш жараёнида спиртли маҳсулотларни тавсия қилиш кўп учрайди. Бу билан давоми...

21:00 / 13.09.2019 3271
Йўқ бўлар қоронғулар, Нурга ғарқ бўлди жаҳон Марҳабо, хуш келибсан, Эй муборак Рамазон Марҳабо, эй давоми...

17:46 / 28.12.2016 3959
Ёлғон ndash фақат ёлғончининг шахсига эмас ёки ёлғондан бевосита зарар топувчигагина эмас, балки бутун давоми...

01:20 / 02.04.2021 7598