Рецептлардаги спиртли маҳсулотларни ҳалол маҳсулотларга алмаштирамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Замонавий пазандачиликда таом тайёрлаш жараёнида спиртли маҳсулотларни тавсия қилиш кўп учрайди. Бу билан гўшт маҳсулотларининг мулойим ва тез тайёр бўлиши, ширинликлар ўзига ҳос ёқимли ҳидга эга бўлишини эътироф этадиганлар ҳам кўп. Бизнинг шариатимиз эса таомларимизга бундай зарарли маҳсулотларни қўшишдан қайтаради. Шунинг учун озуқаларимизга ҳалол бўлмаган маҳсулотларни қўшишни истамаймиз. Спиртли маҳсулотларни қуйидаги маҳсулотлар билан алмаштириб ҳам рецептда назарда тутилган натижага эришиш мумкин:

Пиво

Товуқ гўшти, мол гўшти ёки қўзиқоринли қайнатма (бульон).

Портвейн

Лимон қобиғи(цедра) қўшилган қора узум шарбати;  апельсин шарбати.

Қизил вино

Қора узум шарбати; қизил узум сиркаси.

Оқ вино кукуни

Оқ узум сиркаси қўшилган оқ узум шарбати.

Нордон оқ вино

Шакар қўшилган оқ узум шарбати.

Шампан виноси

Ивитилган занжабил суви; оқ узум шарбати.

Қаҳвали ликер

Қаҳва; қаҳва экстракти(50 гр қаҳва 100мл шакарли қиёмда қайнатилади);

Амаретто

Бодом экстракти.

Бурбон

Ваниль экстракти; апельсин ёки ананас шарбати; шафтолилик қиём(сироп).

Олчали ликер

Олча билан тайёрланган қиём (сироп)

Коньяк

Шафтоли,ўрик ёки нок шарбати.

Ялпизли ликер

Озроқ сув билан аралаштирилган ялпиз экстракти.

Ром

Бодом экстракти қўшиган узум ёки олма шарбати.

Шерри

Ваниль экстракти; апельсин ёки ананас шарбати; шафтоли қўшилган сироп.

Ароқ

Лимон шарбати қўшилган узум ёки олма шарбати.

Ҳалол маҳсулотлар ва меҳр билан таом тайёрланг! Ибодатларга қувват бўлсин!

kulinarnyerecepty.ru asosida tayyorlandi

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Таркиби кўк пиёз 250 г юмшоқ пишлоқ 250 г сметана 300 г туз Тайёрланиши Кўк пиёзни майда тўғраб, майда давоми...

12:59 / 29.11.2016 4107
Улуғликка эришишнинг энг қисқа йўли  бу, албатта, иффатдир. Иффат бу,  энг юқори одоб ва олий даражадаги хулқ давоми...

10:59 / 01.02.2017 8146
     1. Мусулмон бўлиши шарт. Мусулмон бўлмаган одамга закот фарз бўлмайди. Мусулмон бўлмаган одамдан закот давоми...

13:54 / 04.06.2017 3937