Рўза ва ёлғон гапириш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар (Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган).

Ислом дини ва таълимоти бўйича мусулмон инсон тилини доимо ёмон сўзлардан, беҳуда гаплардан тиймоғи лозим. Рўзадор мусулмон учун эса бу таъкид яна ҳам кучли бўлади. Ушбу ҳадисдаги «ёлғон гапириш»га ғийбатчилик, чақимчилик, иғво, бўҳтон ва бошқа турдаги барча тил офатлари киради. Араб масалларининг бирида айтилганидек: «Кишининг ўлими унинг икки тиш суяги ўртасида (яъни, тилида)дир». Шунингдек, «унга (ёлғонга) амал қилиш» деганда Аллоҳ таоло ва Унинг Расули қайтарган, шариат таълимотларига хилоф бўлган ҳар бир ишни қилиш тушунилади.

Қуръони Каримда «Роҳманнинг суюкли бандалари» дея мадҳ қилинган бандаларнинг гўзал сифатларидан бири уларнинг ботил ва ёлғон нарсаларга гувоҳ бўлмасликларидир. Аллоҳ таоло айтади: «Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар» (Фурқон сураси, 72-оят).

Роҳманнинг суюкли бандалари ёлғон ва ботил бор жойда ҳозир бўлмайдилар ҳамда унга гувоҳ бўлмайдилар. Модомики, улар ботил нарсага гувоҳ бўлмас эканлар, ўзлари уни умуман гапирмасликлари, қилмасликлари аниқдир.

Юқоридаги ҳадиси шарифда таъкидланганидек, Аллоҳ таолони рози қиладиган амалларни қўйиб, ботил сўз ва амалларга берилиб кетган кишиларнинг оч қолишлари, чанқашларига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ. Улар қилган ибодатлари билан Аллоҳнинг розилигини ололмайдилар, Унинг севгисини қозонолмайдилар. Савобдан маҳрум бўладилар. Улар амаллар қабул қилиниши учун лозим бўлган қоидаларни буздилар. Зотан, ўзини таом ва шаробдан тийиб туриб, ёлғон, иғво, чақимчилик, ғийбат, бўҳтон сўзларни гапираверишдан, ношаръий ишларни қилаверишдан нима фойда бор?

Шубҳасиз, ушбу ҳадис мусулмонлар учун Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб, қайтарган нарсаларидан тийилган ҳолда Унинг Ўзигагина холис ибодат қилишларида йўлланмадир. Шояд, улар шу орқали илоҳий ризоликка эга бўлсалар ва тутган рўзалари қабул, ажру савоблари зиёда бўлса!

Умму Билол

Мавзуга оид мақолалар
Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга Сизни уммат қайғулари эзиб давоми...

06:24 / 03.02.2017 9664
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳри бўйлаб шукуҳли Қуръон мусобақаси бошланди. Мумтоз давоми...

14:51 / 13.02.2018 3693
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:36 / 29.05.2023 2570
Биз касал бўлмаймиз «Касал бўлмайдиган инсон ҳам бўлар эканми» дея ажабланаётгандирсиз. Агар бу гапни давоми...

11:46 / 25.11.2016 5849