Суннатни ўрганамиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Ердаги тешикка бавл қилинмайди


Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ердаги тешикка бавл қилишдан қайтардилар. Одамлар Қатодага:

«Нима учун ердаги тешикка бавл қилиш ёмон кўрилади?» дейишди. У: «Ундай жойлар жинларнинг маскани бўлади, дейилар эди», деди». Насаий ва Абу Довудлар ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ҳадиснинг ровийси Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:


Абдуллоҳ ибн Саржис ал-Музаний Бани Махзум қабиласининг бошлиқларидандир. Имом Бухорий ва Ибн Ҳиббон айтадилар: «Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлганлар ва Расулуллоҳдан кўп ҳадислар ривоят қилганлар».


Бу ҳадисларни Муслим ва бошқа имомларнинг китобларидан топиш мумкин. Абдуллоҳ ибн Саржис ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Абу Ҳурайралардан ҳам ривоят қилганлар.

Бу зотдан Қатода, Осим ал-Аҳвал, Усмон ибн Ҳаким, Муслим ибн Марям ва бошқалар ривоят қилдилар.

Ушбу ҳадис ердаги тешикларга бавл қилишдан қайтармоқда. Бу қайтаришнинг сабабларидан бирини Қатода розияллоҳу анҳу баён ҳам қилиб бермоқдалар. Ўша тешиклар жинларнинг маскани бўлиши мумкин. Унга бавл қилган одам зарар кўриши эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, ўша тешиклар турли ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг уяси бўлиши ҳам мумкин. Улар ҳам зарар кўрмаслиги керак.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан олинди.

Манба
Мавзуга оид мақолалар
БиласизмиҲаж ва Умра зиёратига борсангиз, Мадинаи мунавварага ташриф буюрасиз. У ерда Масжиди Набавийда давоми...

03:23 / 18.02.2020 10235
 Мактаб ўқувчиси муслима қиздан Техас штати округларидан бирининг таълим муассасаси ва мактаб давоми...

19:42 / 03.03.2017 5964
Ота дуосининг мукофоти Бир кекса ота ўғли билан гаплашиб ўтирганида тўсатдан эшик тақиллади. Ўғил эшикни давоми...

13:23 / 04.01.2018 6510
Умр йўлдошингизнинг кўнглини олинг, қанчаданқанча эрлар аёлининг кўнглини олишни хаёлига ҳам давоми...

22:07 / 02.03.2023 3408