Фиқҳ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ҳаммомда кийимсиз ҳолда чўмилса бўладими?

Жавоб:

يجوز أن يتجرد للغسل وحده

“Ёлғиз ҳолатда ғусл қилаётганда кийимларини ечиб ювиниш жоиз” (Мароқил фалоҳ).

Жамоат жойларда, яъни кўпчилик бўлиб чўмилаётганда киндигини остидан тиззасини остигача беркитиши фарздир. Тиззасидан юқорида турувчи калта иштонларда ювиниш ҳаромдир.

لِأَنَّ كَشْفَ الْعَوْرَةِ حَرَامٌ وَرَأَى أَبُو حَنِيفَةَ رَجُلًا فِي الْحَمَّامِ بِغَيْرِ إزَارٍ فَقَالَ أَلَا يَا عِبَادَ اللَّهِ خَافُوا إلَهكُمْ وَلَا تَدْخُلُوا الْحَمَّامَ مِنْ غَيْرِ مِئْزَرِ

“Чунки, авратни очиш ҳаромдир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бир кишини ҳаммомда изорсиз кўриб: “Огоҳ бўлинглар! Эй, Аллоҳнинг бандалари. Парвардигорингиздан қўрқинглар ва ҳаммомга (авратларингиз очиқ ҳолда) изор(киндик билан тиззани остигача беркитадиган кийим)сиз кирманглар” (Баҳрур роиқ).

Савол: Бир киши покланишга на сув ва на пок тупроқ йўқ бўлган шароитга тушиб қолса нима қилади?

Жавоб: Рўзаси очилиб кетган киши ўзини рўзадорлар сингари тутгани каби икки покловчи нарсани топа олмаган киши ҳам ўзини намоз ўқувчиларга ўхшатиб туради. Покловчи нарса топганида намозини қайта ўқиб олади.

وَأَمَّا فَاقِدُ الطَّهُورَيْنِ ، فَفِي الْفَيْضِ وَغَيْرِهِ أَنَّهُ يَتَشَبَّهُ عِنْدَهُمَا ، وَإِلَيْهِ صَحَّ رُجُوعُ الْإِمَامِ وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى .

“Икки покловчи (сув ва таяммум қилишга) нарсани топа олмаган киши ўзини намоз ўқувчиларга ўхшатиб туради. Икки имом ва имом Абу Ҳанифа шундай деганлар. “Файз” ва бошқа китобларда шундай келган. Фатво шу қавлгадир” (Раддул муҳтор).

САВОЛ: Бурунни ачиштирадиган даражада сув тортиш зарурми?

ЖАВОБ: Бурунни юмшоқ жойигача сув олиш фарз, ундан юқорисига муболаға билан сув етказиш суннатдир. Шунинг учун рўзадорларга бурунни юмшоғигача сув еткизиш, фарзни ўзини адо қилиш тавсия қилинади.

Мавзуга оид мақолалар
   Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликларини тасдиқловчи ва ўз умматига ўта меҳрибон давоми...

15:17 / 12.02.2017 7688
Аллоҳ наздида энг яхши гап рост гапдир ҳадис Ростгўйлик инсоннинг маънавий бойлиги бўлиб, инсонни ҳамиша давоми...

15:17 / 01.12.2016 6502
embedhttpsyoutu.behI2p6ZQN7sMembed

11:37 / 27.12.2018 12310
Рамазонда АҚШдаги масжидлар ва Ислом Маданий Марказларида мусулмон бўлмаганлар билан ҳам биргаликда давоми...

19:04 / 24.12.2016 4254