Аёллар фиқҳи
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Агар ҳаммом ёки ошхонада идишдаги сувнинг усти очиқ қолса, ўша сувни ишлатиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бундай сувларнинг устини очиқ қолдирмасликка ҳаракат қилиш керак. Агар очиқ қолса-ю, унга бирор нажосат нарса тушиб, унинг поклигини булғамаган бўлса, уни ишлатиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Савол: Оғиздан келган қусқининг нажосати ғалийза эканини биламан. Аммо чақалоқларнинг баъзида келадиган қайтлари ҳам ғалийзами ёки хафийфа нажасми? Ёки умуман нажас эмасми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳанафий мазҳабига кўра, қайт ғалийза нажосат ҳисобланади, чунки инсон баданидан чиққан ҳар бир нарса таҳоратни вожиб қилади ва шунинг учун қайтнинг нажосатлиги ғалийза бўлади.

Нажмуддин Насафийнинг фатволарида қуйидагилар келган:

«Агар бола эмса, сўнг қайт қилса ва у онанинг кийимига тегса, агар оғиз тўла бўлса, бас, у нажасдир. Бинобарин, у агар дирҳам миқдоридан ўтса, ўша кийимда намоз ўқишни манъ қилади.

Ҳасан ибн Зиёд Абу Ҳанийфадан ривоят қилади: «Агар қусқи жуда кўп бўлмаса, намозни манъ қилмайди, чунки у ҳар жиҳатдан ҳам ўзгарган эмас».

Аммо агар қусқи оғиз тўла бўлмаса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

САВОЛ: Чивин, сўна, канага ўхшаш қон сўрувчи ҳашаротлар чақиши билан таҳорат синадими?

ЖАВОБ: Бу ҳашаротлар чивинлар каби кичкина бўлиб, сўрган қони оқадиган миқдорда бўлмаса, таҳорат синмайди. Агар кана, зулук каби каттароқ ҳашарот бўлиб, сўрган қони оқадиган миқдорда бўлса, таҳоратни синдиради.

وفي «فتاوى سمرقند»: القراد إذا مص من عضو إنسان وامتلأ دماً إن كان صغيراً لا ينتقض وضوءه، لأن الدم فيه ليس بسائل، وإن كان كبيراً انتقض وضوءه؛ لأن الدم فيه سائل

«Фатавои Самарқанд» китобида келтирилади:

«Кана инсон аъзосини чақиб қонини сўрса, агар у (кана) кичкина бўлса, таҳорат синмайди, чунки унинг сўрган қони оқувчи эмас. Агар у (кана) катта бўлса, таҳорат синади. Чунки унинг сўриган қони оқувчи қондир». Муҳийтул-Бурҳоний лил-Имам.

 
Мавзуга оид мақолалар
Эр хотинига диний масалаларни, шаръий ҳукмларни ўргатиши, ибодатга тарғиб қилиб туриши керак. Агар хотини давоми...

22:15 / 21.02.2023 4064
Охирги пайтда мода оламида айнан муслималарнинг одатий кийими билан боғлиқ  бир қанча ўзгаришлар юз берди. давоми...

17:48 / 27.02.2017 6402
Маълумки, шариат истилоҳида рўза тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзни давоми...

15:26 / 02.05.2019 4730