Меҳмонмиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

МЕҲМОНМИЗ

Карвонсарой янглиғ бу давру дунё,

Уч кун қолиб, сўнгра кетар меҳмонмиз.

Қўлингдан келса гар, савоблар ишла,

Ҳар лаҳза ғанимат, кўчар меҳмонмиз.

Сабру қаноатда дарвешлардек бўл,

Кибру ҳаволарда айлама парвоз.

Тилингда бол тут-у, қўлларингда гул,

Шояд, муродига етар меҳмонмиз.

Эзгулик йўлида изласам чора,

Эй ғаним, кўксимни айлама пора.

Оқни қора дебон, қорани оқ деб,

Дам урма, жавобин берар меҳмонмиз.

Ғафлат уйқусидан кўзларингни оч,

Фужур саҳросида кезинма сарсон.

Ҳасад оловидан қалбингни қутқар,

Фано водийсини қучар меҳмонмиз.

Қўрқув билмай кулиб, гуноҳлар ишлаб,

Минг дилни минг бир фисқ ўтига ташлаб.

Кимга озор бериб, кўнглини ғашлаб,

Охир йиғлаб Сирот кечар меҳмонмиз.

Қандай яшамоқни қушлардан ўрган,

Самоларда сано айтар: «Меҳмонмиз!»

Нафс учун бунчалар жидду жаҳд этма,

Гул гулга, ўт ўтга етар, меҳмонмиз.

Унутма, нур нурга қовушар, албат,

Қаро зулматлардан туғилар бир тонг.

Бугунми-эртами, ҳеч кимса билмас,

Абад манзилига кетар меҳмонмиз.

Гулбаҳор АБДУЛЛОҲ

     
Мавзуга оид мақолалар
Қамар сураси, 49оят Ушбу оятдаги «ўлчов» сўзининг икки хил шарҳи бўлиб, бири «қазои қадар» давоми...

21:00 / 04.01.2020 3812
4.Пайғамбарларга  иймон. «Пайғамбар» форсча сўз бўлиб, «хабар етказувчи» деган маънодадир. Арабчада «расул, давоми...

10:43 / 02.05.2017 4036
Суфёни Саврий асҳобларидан сўрадилар Агар сизлар билан сўзларингизни султонга етказувчи киши ўтирса, давоми...

23:52 / 19.05.2017 6998
Тошкент шаҳар бош отинойиси Дилбар Отабоеванинг Muslimaat.uz сайти 10 йиллик тадбиридаги давоми...

01:05 / 23.10.2017 4403