Токли дўлма
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[embed]https://www.youtube.com/watch?v=Uy7HOoay_Bc[/embed]

Ассалому алайкум!

Бугун сизлар билан янгича ток дўлмасини тайёрлаймиз.

Керакли масаллиқлар:

2 ош қошиқ томат пастаси

 турли хил зираворлар ,

лимон суви ,туз ,

2 ош қошиқ анор қиёми ,

1 чой қошиқ қуруқ майдаланган қаҳва,

2 бош эзилган саримсоқ,

қурутилган ялпиз,

ток барги , қирғичдан чиқарилган 2та катта пиёз,

памидор , петрушка , 0,5 кг гурунч ҳамда  зайтун ёғи

Тайёрланиши: Ушбу масаллиқларни барчасини қовуриб оламиз. Қозонга зайтун ёғини солиб сўнг   пиёзни солиб устидан озгина туз сепиб бироз муддат қизартирмасдан қовурамиз. Туз пиёзни тезроқ қовурилишига ёрдам беради. Энди эзилган саримсоқ пиёзни сўнг кетидан томатимизнинг яримини ва қолган масаллиқларни устма-уст қўшамиз . Помидор бироз қовурилгач гурунчни соламиз.  Сиз албатта гурунчни солишингиздан олдин қовурган масаллиқларингизни тузини , нордонлигини табингизга кўра ростлаб олинг .

Гурунч устидан тўғралган петрушка ва анор қиёмини қўшамиз. Тайёр бўлган масаллиғимизни ток баргига мана бундай шаклда ўраймиз. Токни димлайдиган қозон остига картошка тердим, сиз эса ўзингиз истаганингиздек пиёз , сабзи ёки помидор ҳам терсангиз бўлади. Токни қозонга доира шаклида зич қилиб териб чиқамиз. Энди, бир коса сувга томат ва туз қўшиб яхшилаб аралаштириб қозонга қуямиз. Яна озгина анор қиёми ҳам солиб , устидан ботар ботмас сув қуямиз, сув қайнаб чиққандан кейин ҳам 10 дақиқа ёки ундан кўпроқ муддат, токи гурунч сувни тортгунга қадар қозоннинг қопқоғини очиқ ҳолда қайнатамиз. Бирозгина суви қолганда қопқоғини ёпиб 1 соатга яқин паст оловда димлаймиз. Мана таомимиз ҳам тайёр болди . Бу таом газак сифатида совуқ ҳолда тортиладиган шом таомларидандир. Сизга ёқади, деган умиддамиз , албатта, тайёрлаб кўринг.

Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга оид мақолалар
 Мусулмонлар учун энг яхши ибрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оқшомни қандай ўтказар эдилар  давоми...

17:15 / 25.09.2018 3496
Кўп хислатлари, мақтовга лойиқ сифатларига рози бўлган ҳолда биттаиккита камчилиги учун дўстдан кечиш давоми...

06:19 / 27.12.2016 3618
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ё Расулуллоҳ, Сиз кетмоқдасиз Муборак ҳужрангизга кириб, Ўзингиз учун ҳаммадан давоми...

17:19 / 21.01.2017 6681
embedhttpswww.youtube.comwatchvSsszO2PENYembed

11:37 / 08.09.2016 4678