Намоз, намоз, намоз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломнинг аркони билан мусулмоннинг аркони ўртасида фарқ бор. Исломнинг аркони бешта экани ҳаммага маълум. Лекин мусулмоннинг аркони эса уни ҳамиша лозим тутадиган, бирор бир ҳолатда ҳам ундан ажрамайдиган нарсадир. У шаҳодат (яъни иймон) ва намоздир. Аслида мусулмон кишининг зиммасида беш арконнинг барчасига иймон келтириш фарз бўлса-да, лекин амалга келганда гоҳида (маълум сабабларга кўра) шаҳодат ва намоздан бошқаси мусулмондан соқит бўлиб туради.

Намознинг фарзлиги шу даражадаки, бирон-бир ҳолда ҳам бандадан соқит бўлмайди. Киши камбағал бўлса, унга закот бериш фарз эмас. Ҳажга қодир эмас кишига ҳаж фарз эмас. Касал ёки мусофирга рўза тутиши фарз бўлмайди. Аммо буларнинг бирортаси намозни соқит қила олмайди. Туришга қодир эмас киши ўтириб, ўтиришга қодир эмас киши ётиб, имо-ишора билан ўқийди, дейилган.

Баъзи уламолар имо-ишорага қодир эмаслар кўз қараши билан рукуъ, сажда қилади, ҳатто қалбидан намоз амалларини ўтказиб бўлса ҳам, ўқийди, деганлар. Жаннат аҳли дўзах аҳлидан: «Сизларни дўзахга нима киритди?» деб сўраганларида, уларнинг биринчи айтадиган сўзлари ҳам «Бизлар намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик», (Муддассир, 42-43) деб жавоб бериш бўлади.

Намознинг шаъни улуғ эканини унутмайлик!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий

Мавзуга оид мақолалар
                                                       Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва давоми...

10:07 / 05.02.2018 4683
Мусулмон фотосуратчи Сана Уллаҳ ўзининг Сиз ибодат қиладиган жойлар деб номланган фотожамланмаси учун 2019 давоми...

10:30 / 18.04.2019 2933
embedhttpswww.youtube.comwatchvc1sdtT03YUampfeatureyoutu.beembed   ДУШМАНЛАРИ БИЛАН БИТИМ ТУЗГАНЛАР УСТИДАН САЙЙИДИМИЗ РАСУЛУЛЛОҲГА давоми...

14:54 / 25.03.2019 3859
 Муҳаббатга мубтало бўлиб Бир йигит бор эди. Олий ўқув даргоҳида бир қизни ёқтириб,  унга уйланмоқчи давоми...

06:24 / 27.12.2016 4014