Нурафшон ибтидо нурафшон интиҳонинг далилидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нурафшон ибтидо нурафшон интиҳонинг далилидир

“Кимнинг ибтидоси нурафшон бўлса, интиҳоси ҳам нурафшон бўлади”.

Ишларнинг энг яхшиси хотимаси чиройли бўлганидир. Хотимаси чиройли бўлиши учун бошидан ибтидоси чиройли бўлиши керак, яъни хотима ҳам ибтидога боғлиқдир. Ҳаёти ҳусни хотима билан тугаган одамга ҳавасимиз келади. Албатта, мўмин учун хотимаси чиройли бўлиб тугаши асосий мақсад ҳисобланади, лекин ҳусни хотимага етиб олиш учун инсон ҳаракатда бўлиши керак, бошидан ўзининг хатти-ҳаракатларини, ниятларини тўғрилаши керак. Ҳадисда ҳам очиқ-ойдин баён этилганки, бир умр аҳли жаннатнинг ишини қилиб юриб, охирига келганда китоби ўзиб кетиб дўзахга тушади. Нимага бундай? Чунки у банданинг бошидан нияти тўғри бўлмайди, қилаётган амаллари ўзига кўринади, амалига суяниб қолади, охирига келганда бир нарса бўлади-ю, китоби ўзидан ўзиб кетиб қолади. Бунинг акси бўлганида эса умр бўйи осий бўлади-ю, охирига келганда бир амал бўлиб, китоби ўзидан ўзиб кетиб аҳли жаннат бўлади, негаки у ўзини эътироф қилган, ожизлигини, гуноҳкорлигини, исёнкорлигини, хатокорлигини эътироф этган бўлади. Бу ҳикматда урғу берилган нуқта мана шу.

Ишнинг ниҳоясида ёки натижасида эмас, балки бошидан Аллоҳ таолога суяниш керак.

Инсон ҳеч қачон фақат ўзининг кучига, зеҳнига, илмига суяниб қолмалислиги керак. Ҳамиша Аллоҳга таваккул қилиши шарт. Инсонларнинг тушкунликка тушиб қолишларининг сабаби ҳам мана шу нозик нуқтани тушанмаслигидадир.

Аллоҳ таоло барчамизни ҳам ибтидоси, ҳам интиҳоси гўзал, нурафшон бўладиган бандаларидан қилсин!

Одинахон Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Оила инсон камолотининг бош бўғини, давлат тизимининг энг муҳим институти, жамиятимиз ўзаги, негизидир. Ҳар давоми...

10:28 / 24.01.2017 7832
Ҳеч шубҳа йўқки, «ҳамма ишларимни Аллоҳ кузатиб турибди» деб эътиқод қилгувчи мўмин кишининг хатолари кам давоми...

12:21 / 08.11.2016 6964
Британия тахти вориси шаҳзода Чарлз ярим йилдан бери араб тилини ўрганмоқда, деб хабар беради Телеграф давоми...

19:12 / 21.12.2016 3139
Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар Қизимнинг бироз ловия ва гуруч олиб, мис патнисга давоми...

19:00 / 15.07.2019 4132