Ўз аёли билан бирга овқатланиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтириб «ҳийс» ер эдим. Умар ўтиб қолди. У Зот уни чақирдилар. У еди. Бас, унинг қўли панжамга тегди. Шунда: «Уфф! Агар менга қолса, сизларга ҳеч кимнинг кўзи тушмасди» деди. Бас, ҳижоб нозил бўлди».
Шарҳ: Бу ривоятнинг бобга боғлиқ жойи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз аёллари Оиша розияллоҳу анҳо билан бирга овқатланганларидир.
 
Умму Субайя бинти Қайс розияллоҳу анҳо шундай ривоят қиладилар: «Қўлим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўллари билан бир идишда тўқнашган».
Шарҳ: Уламолар бу ҳодиса ҳижоб ояти тушишидан олдин бўлган дейдилар.

 

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг азалий иродаси ва қудрати билан инсон зотини барча мавжудотлардан ақл, давоми...

15:03 / 01.12.2016 9428
embedhttpswww.youtube.comwatchv3M1eOref9hMembed

13:25 / 02.05.2018 3382
Қуръон билан яшанг, бахтиёр бўласизБир қори йигитнинг онаси ва бувиси фарзанди қори бўлганидан хурсанд давоми...

22:54 / 07.09.2023 3681
Ойижон, мени ҳам саҳарликка уйғотинг, мен ҳам сизлар билан рўза тутаман, деди Фазлиддин онасига. Ҳали давоми...

22:43 / 06.03.2017 5803