Нажотга эришаман, десангиз...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


  • ? Нажотга эришаман десанг, кунингни Бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошла!

?Истиғфорингни кўпайтир, токи шайтон ўз жонига қасд қилсин. ? Дуодан узилиб кетма, чунки у нажот арқонидир. ? Ёдингда бўлсин, фаришталар ҳар бир сўзингни ёзиб оладилар. ? Бўронда қолиб кетсанг ҳам, яхшиликка йўй. ? Бармоқларнинг энг гўзали тасбеҳ ўгирганидир. ? Қайғуга учраб, ғамга ботиб кетсанг, «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» дегин. ? Пулингга фақирларнинг дуосини ва бечораларнинг муҳаббатини сотиб ол. ? Ҳошиялик билан қилинган узун сажда, гуллаб-яшнаган қасрлардан-да афзалдир. ? Бир сўз айтишдан олдин фикрла, яна қотил сўз бўлиб қолмасин. ? Мазлумнинг дуосидан ва маҳрум этилганнинг кўз ёшларидан эҳтиёт бўл. ? Китоблар, газеталар, журналларни ўқишдан аввал Қуръони Каримни ўқи. ? Ўзингни тоат-ибодатга бағишла, чунки нафс ёмонликка буюради. ? Ота-онангнинг қўлларидан ўп, розиликларига эришасан. ? Сенинг эски кийимларинг фақирлар учун янгидир. ? Ғазабланма! Ҳaёт сени тасаввурингдан ҳам қисқадир. ? Кучлиларнинг энг кучлиси, бойларнинг энг бадавлатлиси «АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛА» сен биландир. ? Маъсиятлардан қайтиш эшигини қулфлама. ? Намоз – бу сени мусибатлардан ва қийинчиликлардан асраб авайловчи яхшиликдир. ? Ёмон гумонлардан йироқ бўл, шундагина таскинлик топасан ва тинчликда ором оласан. ? Ҳамма ғам-қайғуларингнинг сабаби АЛЛОҲ дан ўзингни олиб қочишингдир. У Зотга яқин бўлиб, қабул эт. ? Намоз ўқи, намоз сен билан қабрингга киради. ? Туҳмат қилаётган шахсни кўрсанг, унга «Аллоҳдан қўрқгин» деб танбеҳ бер. ? «Мулк» сурасини ўқишинг давомий бўлсин, чунки у нажотингдир. ? Намозидан хушуъни ва кўзидан ёшини йўқотган одам маҳрум инсондир. ? Барча муҳаббатинг АЛЛОҲ учун бўлсин. ? Сенга туҳмат қилувчини кечиргин. Чунки у сенга ҳасанотларини ҳадя қилди. ? Намоз, тиловат ва зикр кўкрагингда гуллаган маржондир. ? Ким дўзах оловини эсласа, маъсиятларга бошловчи баҳоналарга сабр қилади. ? Амалларинг тоғдек бўлишини истасанг «дебди, деди» ларни бас қил. ? Намозда сендан талаб қилинадиган энг кичик нарса бу, намозингни хушуъ билан ўқишингдир. ? Қуръонни бошингда кўтариб юр, ундаги бир оятни ўқишинг дунёдан ва ундаги барча нарсалардан-да хайрлироқдир. ? Ҳаёт гўзалдир, сен иймонинг билан ундан-да гўзалроқсан.

манба: @ilm_maskani

Мавзуга оид мақолалар
Cингапурлик муслима 67 ёшида исломшунослик бўйича бакалавр илмий даражасига эга бўлиб, болалигидаги давоми...

20:00 / 05.09.2019 3604
АЁЛЛАР УЧУН РАМАЗОН НАСИҲАТЛАРИ Муслима опасингиллар Бу улуғ ойда вақтларингизни Қиёмат куни сизга ютуқ давоми...

17:01 / 05.03.2017 5191
  Аёл кишининг эрининг изнисиз ёки розилигини билмай туриб нафл рўза тутиши агар эр яқинликка ожизлик давоми...

11:37 / 01.06.2017 4205
Компьютерларни ёки компьютерлар тармоғини бузиб кириш хакерлик деб аталади. Фейсбук саҳифаларини хакерлик давоми...

12:14 / 03.06.2019 4890