Рамазон ойи яқинлашиб келмоқда, вақтдан унумли фойдаланинг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЁЛЛАР УЧУН РАМАЗОН НАСИҲАТЛАРИ !!!

Муслима опа-сингиллар! Бу улуғ ойда вақтларингизни Қиёмат куни сизга ютуқ ва бахт келтирадиган ишларга сарфланг. Жаннатга яқинлаштирадиган ва жаҳаннамдан узоқлаштирадиган ишларда Рамазон кеча ва кундузларини ғанимат билинг. Албатта, бу Аллоҳга итоат қилиб, маъсиятлардан узоқлашиш билан бўлади. Рамазонни хайрли ўтказиш учун қуйидагиларга риоя қилинг:

1. Уйдан фақат зарурат ёки ибодат учун чиқинг.

2. Бозорларда айланиб юрманг. Хусусан, Рамазоннинг охирги ўн кунлигида ўзингизни ушланг. Ҳайит учун кийим-кечакларни охирги ўн кунликкача ёки Рамазонгача харид қилиш ҳам мумкин.

3. Беҳуда меҳмондорчиликларни йиғиштиринг. Агар касални кўриш каби сабабли зиёрат бўлса, узоқ ўтириб қолманг.

4. Ёмон давралардан четланинг. У ерлар ғийбат, чақимчилик, ёлғон, бошқаларнинг устидан кулиб, таъна етказиш мажлисларидир.

5. Мусобақаларга, (топишмоқ) бошқотирма ечишга, кино ва сериаллар кўришга вақтингизни кетказманг. Акс ҳолда сиз Рамазондан фойдалана олмайсиз.

6. Бомдодгача бедор бўлишдан четланинг. Чунки бу намозларни зое қилишга ва кун бўйи ухлашга олиб боради.

7. Ёмонлар суҳбатидан қочинг.

8. Кунни ухлаб ўтказманг. Баъзилар бомдоддан кейин уйқуга кетиб, пешиндан кейин уйғонадилар. Бу қанақа рўза бўлди?

9. Бутун вақтингиз турли егуликлар тайёрлаш билан ўтмасин.

10. Вақтни ясан-тусан қилиб, бўяниб- тараниб ойна олдида ўтказманг.

11. Вақтни телефон (ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар)да гаплашишга сарфламанг. Бу иймони заифларнинг очлик ва чанқоқни енгиш учун тутган йўлларидир. Китобни тиловат қилиб, ўзингиз учун фойдали машғулотлар билан фойдаланинг.

12. Талашиб-тортишишдан йироқ бўлинг. Чунки бу фақат вақтни зое кетказиш ва ҳаром ишларни қилишга олиб боради. Агар сиз билан кимдир тортишмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман», деб айтинг.!!!

@ilm_maskani
Мавзуга оид мақолалар
Маҳалий тилда билиш, беляш деб эшитганларимизни устозларимиз миллий таомлар жамланган китобларда балиш давоми...

12:47 / 29.11.2016 6777
Болани тўғри тарбиялаш ҳам бир санъат бўлиб, уни бола туғилишидан анча аввал бошлаш мақсадга мувофиқдир. давоми...

20:46 / 29.12.2016 4721
Сиз соллаллоҳу алайҳи вассалламни оламларга Раҳмат этиб юборган ва Ўзининг улуғ Каломида, «Ва, албатта, давоми...

07:05 / 25.02.2017 5721
Истиқлол шарофати билан юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз тикланди. Диёримизда мусулмонларнинг давоми...

11:25 / 11.02.2018 4755