Ўзбек халқ ёзувчиси Тоҳир Малик билан суҳбат
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   

[gallery link="file" size="medium" ids="14553,14545,14546,14551,14552,14547,14544,14548,14549,14550,14557,14556,14555"]

    23 февраль куни «Hilol-nashr» муҳаррирлари ҳамда  «muslimaat.uz» сайти  ва «Omina» журнали ҳодимлари Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг ҳузурларида бўлиб, у кишининг суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар. Суҳбат жараёнида ўзининг илмий-тарихий, фантастик, ахлоқий характердаги асарлари орқали инсонлар маънавиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳурматли ёзувчимиз ўзларининг намунали тажриба ва баракали ижодлари, Ҳазратимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ билан боғлиқ ибратли хотираларидан шингил ҳикоялар сўзлаб бердилар.

Шунингдек, жамият  ривожига муносиб ҳисса қўшишни ният қилган ёш қаламкашларга давлатимиз томонидан эътироф этилаётган ота-боболардан мерос қолган қимматли асарларни халқимизга етказиш, хусусан, ёшлар орасида унутилиб кетаётган инсоний фазилатларни тиклаш, уларни тарғиб қилишда бир қатор устозлар билан бирга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг кўрсатмаларига амал қилган ҳолда фаолият олиб боришларида қимматли маслаҳатлар бердилар, уларнинг ижоди сермаҳсул бўлишини тилаб қолдилар.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
ҲАЖНИНГ ВОЖИБЛАРИ Ҳажнинг 20дан ошиқ вожиблари бор. Қуйидагилар шулар жумласидандир.                         давоми...

19:04 / 02.12.2016 4072
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг аёллари Нодия Абдулжалил Тахтарунжий 2014 йил 15 март шанба куни ҳижрий давоми...

15:49 / 23.10.2018 4559
Шайх Али Тантовий Етмиш йилдан ошибдики, мен ўқиш билан бандман. Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг Сойдул давоми...

21:06 / 21.03.2023 2907
Ҳар йили фақат ҳаж ва умрага келувчи мусулмон зиёратчилар учун Саудиянинг Макка шаҳри яқинида махсус янги давоми...

11:18 / 25.01.2017 4341