Аллоҳимга шукрлар бўлсин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ҳикоя қилишларича, бир камбағал киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб юриб, кўп одамларни гўшт-кабоблар еб ўтиришганини кўриб, оғзининг суви келиб ичи қизиганича уйига келибди. Овқат пишириб тайёрлаб турган аёли «Ҳайитингиз муборак бўлсин, азизим», дея дастурхонга сузиб келган таомнинг ичида ловиядан бошқа ҳеч нарса йўқ эмиш. Совуққина қилиб «сенга ҳам»дебди-ю, овқатни ея бошлабди. Ловияларни еб, устидаги пўстини айвоннинг деразасидан кўчага қараб отибди ва ўзига ўзи: «Нега энди ҳамма одамлар маза қилиб гўшт ейди-ю, мен эса ловия еб ўтиришим керак? » дея ҳасрат қила бошлабди.
Дунё кўзига тор кўриниб, уйидан кўчага чиқса, деразаси тагида бир бечора одам отилган ловия пўстлоқларини пуф-пуфлаб, чангидан тозалаб еяётган эмиш ва «Қанча-қанча бечораларга насиб этмаган ризқни менга берган Аллоҳимга шукрлар бўлсин», деб қайта-қайта ҳамдлар айтармиш. Бу ҳолни кўрган камбағалнинг кўзларига ёш тўлиб: «Розиман, эй Роббим, берган насибангга розиман», деганича уйига кириб кетибди. Ҳаётда ишонч-умид билан яшанг, чунки Аллоҳ сиз билмаган нарсаларни билгувчидир. Сизни ўзингизга мос шаклдаги ҳаётни сиз учун чизиб қўйгандир! Барча бошингизга келган қийинчиликларни орқага ташланг ва кўнглингиз тусаган нарсалардан тийилишга қалбингизни ўргатинг. Чунки сиз маҳрум бўлган нарсаларингиздан нима сабабли маҳрум бўлганингизни билмайсиз, аммо Аллоҳ билгувчидир! Ҳеч қачон Аллоҳга айтадиган дардларингизни айтмай туриб, саждадан бошингизни кўтарманг! Аллоҳнинг берган неъматларига шукр қилишни ҳеч унутманг!
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Тарбиявий муносабатларда  балоғат ёки бошқача айтганда ўтиш ёши ҳар доим энг давоми...

14:02 / 11.02.2017 5164
Олмазор туманида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақасида Ташкилий қўмита раиси Абдулҳаким қори Матқулов давоми...

15:29 / 14.02.2018 3473
Рамазон Келаётган меҳмонлар ичра, Энг қутлуғи бўлсин Рамазон. Саҳарлигу ифторликда Масжидларда давоми...

21:21 / 18.11.2016 4116

08:19 / 26.03.2019 1964