Рўмолинг муборак азиз бошингга!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўмолинг муборак азиз бошингга,

Ёруғ юлдузларга гулдош рўмолинг, Попуги ярашган камон қошингга, Қаро кунларингга кундош рўмолинг.

Қалбинг дардларининг малҳами бўлсин,

Хато-журумларнинг барҳами бўлсин, Шоир акангнинг ҳам илҳоми бўлсин Сирли хаёлларга сирдош рўмолинг.

Такдирнинг минг хил сир-синоати бор, Аёлнинг давлати ― итоати бор, Қўрқма, дуоларнинг ижобати бор. Нозик жуссангдаги бардош рўмолинг.

Турмуш ташвишларин кўтарганингда, Ёлғизликни секин итарганингда, Оила ғамларин битирганингда, Сен билан елкадош, дардкаш рўмолинг!

Сабр қил, ҳаммаси яхши бўлади, Ҳаётинг ҳаётлар нақши бўлади. Дўзахнинг ўтига қарши бўлади, Жаннатда бўлади дилкаш рўмолинг!

Абдураҳим Абдул Акбар

Мавзуга оид мақолалар
Сафийя онамизнинг оталари исми Ҳуяй ибн Ахтаб ибн Саъяҳ ибн Саълаба ибн Убайд ибн Каъб ибн Хазраж ибн Абу давоми...

13:45 / 16.03.2017 8046
embedhttpswww.youtube.comwatchv7CDx0bsOzMfeatureyoutu.beembed

01:03 / 10.09.2015 10263
Аллоҳ таоло айтади «Олтин ва кумушни тўплайдиган ва уларни Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилмайдиганларга аламли давоми...

21:58 / 09.03.2017 5687