Ширин булочкалар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Керакли маҳсулотлар:

- 250 г маргарин - 0,75 л сут - 2 та тухум - 50г ўсимлик ёғи - 1,5 пиёла шакар - 1 ош қошиқ хамиртуруш (дрожжа) Тайёрланиши: сутни илитиб, хамиртуруш, тухум, ёғ, ярим пиёла шакар ва ун қўшиб, юмшоқ хамир олинади. Хамирни 5 та зувалачага бўлиб, музлатгичга 1 соатга қўйилади. Маргаринни ҳам 5 та бир хил бўлакка бўлиб олинади. Ҳар битта хамирга бир бўлакдан маргаринни суриб, ўраб қўйилади. Хамирларни яна музлатгичга 2-3 соатга қўйилади. Хамирлар думалоқ шаклда ёйилади, ҳар бир хамирни 8 бўлак қилиб кесилади. Сўнгра ярим ой (рогалик) шаклида ўралади. Това ёки листга териб, 20-30 дақиқа тиндириб қўйилади. Устига тухум суртиб, 120° да 25-30 дақиқа давомида пиширилади. 1 пиёла шакарга 1 пиёла сув қўшиб, қиём қайнатиб олинади. Пишиб чиққан булочкалар қиёмга ботирилади. Ёқимли иштаҳа!
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога У Зотнинг улуғлигига муносиб ҳамду санолар бўлсин Ўз бандаларига раҳим айлаб, давоми...

21:41 / 20.01.2017 5115
embedhttpswww.youtube.comwatchvLqzKzhGb74featureyoutu.beembed

11:48 / 23.02.2018 3946
Сен доим ёнимдасан, қачон сени кўришни истасам, бемалол кўра оламан. Истасам, тонггача ёнингда қолиб, давоми...

18:33 / 26.12.2016 4110
Мубоҳ. Шариат томонидан мукаллаф кишига қилиш ёки қилмаслик ихтиёри тенг берилган нарса мубоҳдир. давоми...

12:31 / 21.04.2017 5325