Рўза – тананинг закоти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳар бир нарсанинг закоти бўлади. Жасаднинг закоти рўзадир. Рўза сабрнинг ярмидир».

Закот нима эканини биласизми? Унинг луғавий маъноси «поклик» ва «ўсиш» деганидир. Тўланган закот қолган молимизни поклаб, сақлайди. Аммо бу учун закот фақат ҳалол молдангина берилиши шарт. Бу амални тўғри ният ва ихлос билан бажарсак, аниқки, закоти берилган молимизга барака киради.

Молнинг закоти бўлгани каби тананинг ҳам закоти бор. Жасаднинг закоти – рўза, у руҳимиз озуқасидир. Тана озуқаси егулик ва ҳаракат, ақл озуқаси илм бўлса, руҳ озуқаси рўзадир. Танамиз – бу оламнинг маҳсули. Руҳимиз эса маъно оламининг маҳсулидир. Руҳсиз тана – қуруқ жасад, шунинг учун эътиборимизни руҳ ва унинг поклиги ва соғломлигига қаратайлик.

Соғлом руҳсиз тана мажруҳдир. Руҳ соғлом бўлсагина, танамиз соғ бўлади. Соғлом танада соф ақл ва фикр бўлади. Буларнинг бари занжир каби бир-бирига боғлиқ экан, биз соғлом турмуш тарзини олиб боришимиз лозим. Биласизки, танамизнинг ҳам бизларда ҳаққи бор, у доим соғлом руҳ ва фикрга таянишни истайди.

Жаннат ваъда этилган 10 буюк саҳобийлардан бири – Талҳа (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ҳайит кунларидан ташқари, йил бўйи рўза тутганликлари ривоят қилинган. Шунга қарамай, Талҳа саҳобийлар орасида энг шижоатли кишилардан эдилар. Рўза инсоннинг эмоционал ҳиссиётларини заифлаштириб, нафсни жиловлайди ва шу билан бирга, иймон ва маънавиятига катта қувват беради.

Рамазон ойларида рўзадор юрган пайтингиз бунга ўзингиз ҳам амин бўлгансиз. Рўза каби буюк ибодатларни адо этишдаги ихлос ва мустаҳкам ирода бизга фақат ва фақат манфаатлар улашади. Шуни билингки, танамиз рўзадор бўлганида руҳимиз ҳам рўзадор бўлишига ҳаракат қилсак, Аллоҳ наздидаги чинакам рўзадорлардан бўламиз, иншаaллоҳ. Аллоҳ рўза сабабли бизга каттаю кичик гуноҳлардан паноҳ беришини сўраймиз, зеро Аллоҳ хоҳласагина ва фақат Унинг ёрдами ила ўзимизни ўнглаб, тийиламиз.

Рўза сабрнинг ярмидир, у бизни сабрли бўлишгa ўргатади. Энг муҳими, бу ва бошқа ибодатлар Аллоҳ розилиги учун, тўғри ният ва ихлос билан бажарилиши лозим. Шундагина банда қилган ишларининг самараси ва натижасини кўра олади. Бундай инсонлар Аллоҳ учун қилаётган амаллари мукофотланишига ишонадилар.

Агар биз энг олий мукофотларга эришишни истасак, унда ибодатларимизни тўкис адо этайлик. Илм ва ихлосга таянган амалларимиз кўпайиб, бизларни эзгуликка ундайверсин. Рўзадорларга ваъда қилинган мукофотларни тўлиқлигича олувчилардан бўлишни барчамизга осон қилишини Аллоҳдан сўраб қоламиз. Oмин.

 

Мавзуга оид мақолалар
Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқинлашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза давоми...

21:11 / 25.02.2024 4801
Бўялган полларни ювиш учун сувга 12 ош қошиқ нашатир спиртини қўшиш керак. Ошхона кафелларидаги ёғли давоми...

10:22 / 23.02.2017 12112
Кўп хислатлари, мақтовга лойиқ сифатларига рози бўлган ҳолда биттаиккита камчилиги учун дўстдан кечиш давоми...

06:19 / 27.12.2016 3617
Ва албатта, сен улкан хулқдасан Қалам сураси, 4оят. Бизни мусулмон қилиб яратган Роббимиз Аллоҳ таолога давоми...

12:07 / 12.12.2017 3819