Таяммумнинг шартлари, суннатлари ва макруҳлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таяммумнинг шартлари:

1. Ният қилиш.

Яъни таяммум қилишни қалбига тугиш. Ниятнинг вақти қўлини таяммум қиладиган нарсага уриш пайтидир. Ниятнинг тўғри бўлиши учун: Исломда бўлиш, оқ-қорани ажратиш ва ният қилаётган нарсаси нималигини билиш шарт.

2. Таяммумга сабаб бўла оладиган узр бўлиши.

 Сувдан бир мил ва ундан кўп узоқ бўлиши, беморлик, қаттиқ совуқ, душман ёки йиртқич ҳайвонлар хавфи, чанқоқ хавфи, таомга сув ишлатиш эҳтиёжи, сув олиш асбоби йўқлиги, жаноза ва ийд намозининг ўтиб кетиш хавфи кабилар.

3. Ер жинсидан бўлган пок нарсага таяммум қилиш.

4. Таяммумда масҳ қилиниши лозим бўлган жойларнинг ҳаммасига масҳни етказиш.

5. Масҳни қўлнинг ҳаммаси ёки кўп қисми ила қилиш. Агар икки панжаси билан масҳ қилса, таяммум тўғри бўлмайди.

6. Қўлини таяммум учун урганда кафтларининг ичи билан урмоғи.

7. Шам ва унга ўхшаб терини масҳдан тўсадиган бошқа нарсаларнинг бўлмаслиги.

Таяммумнинг суннатлари:

1. Бошлашда «Бисмиллаҳ»ни айтиш.

2. Икки қўлни ерга урганда кафтларини бироз тутиб турмоқ.

3. Кейин орқа тарафини ҳам тутмоқ.

4. Сўнг қўлини бир-бирига ишқаб чангни кетказиш.

5. Панжаларининг орасини кенг очиш. Чанг кириши учун.

6. Тартиб билан қилиш.

7. Кетма-кет қилиш.

Таяммумнинг макруҳлари:

1. Унинг суннатларидан бирортасини тарк қилиш.

2. Масҳни такрорлаш.

Таяммумни синдирадиган ва ботил қиладиган нарсалар:

1. Аввал ҳам айтилганидек, таҳоратни синдирадиган нарсаларнинг барчаси таяммумни ҳам синдиради.

Жунубликдан покланиш учун таяммум қилган бўл­са-ю, кейин таҳорати кетса, кичик нопоклик етади.

2. Таяммум қилишга омил бўлган узрнинг завол бўлиши. Мисол учун, душманнинг қайтиб кетиши, беморнинг тузалиши, совуқнинг йўқолиши кабилар.

3. Сув кўриниб қолиши ёки уни ишлатишга имкон топилиши. Агар таяммум ила намоз ўқиётган шахс сувни кўриб қолса, таяммуми синади.

Таҳорат қилиш учун сув, таяммум қилиш учун тупроқ топа олмаган киши намозхонга ўхшаб рукуъ ва сужуд қилади. Лекин ният ва қироат қилмайди. Сув ёки тупроққа қодир бўлганида намозни қайта ўқийди.

Икки қўл ва оёғи қирқилган кишининг юзида яраси бўлса, таҳорат ҳам, таяммум ҳам қилмай намоз ўқийверади.

 
Мавзуга оид мақолалар
Билгин Сўзларингни ғийбат, ёлғон, баҳсу жадал ва бошқа юқорида эслатилган офатлардан асрай билсанг, мана шу давоми...

16:58 / 22.01.2017 5034
Жорий февраль ойидан бошлаб сиз, азиз ўқувчиларимиз учун рус тилидаги «Islam.uz» сайти Telegram ижтимоий тармоғида давоми...

21:19 / 17.02.2017 4951
Иккинчи шубҳа Саҳлдан ривоят қилинадики, Абу Усайд Саидий тўй қилиб, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи давоми...

10:59 / 24.01.2017 3766
Рамазон ойида мусулмон кишининг овқатланиш режими ва умуман яшаш тарзи ўзгаради ва унда соғлом ҳаёт тарзини давоми...

15:02 / 25.04.2021 10015