Аборт

09:36 / 28-aprel | Aziza Kadirova | 24

Ассалому алайкум! мани ёшим 28да 2та фарзандим бор бири 4ёш иккинчиси 2ёш. ҳозир яна бўйимда бўлган 5ҳафталик. иккала фарзандларим туғилиши оғир кечган. иккинчимни туққач қон тўхтамаган наркоз қилиб ичимни тозалашган шундан сўнг қонимда гемоглабин 5га тушди. шу билан яхши даволанолмадим. вақт ўтиб манда кучли шамоллаш, эрозия, анемия бўлгани сабабли спирал қойдиролмадим. ҳозир бўйимда бўлиб қолганини режалаштирмагандик. Аллоҳ берди Алҳамдулиллаҳ лекин соғлигим кундан кунга ёмлашиб боряпти. Ҳам ишлайман, ҳам эмизиклиман. бош ўғриги бош айланиши кучли таксикоз, кучли стресс жуда қийналяпман. Шифокорга бордим ҳали 5ҳафталик юрак уриши билинмайди 10кундан кейин келинг қон анализ топшириб келинг, текширамиз агар бола ривожланмаётган бўлса агар қондаги тромботситлар нормада бўлмаса кейин хулоса қиламиз туғиш тугмасликни. Исломда 120кундан кейин болага жон ва руҳ киради тақдири белгиланади дейишади. Илтимос менга маслаҳат беринг, боламни аборт қилишни хохламайман лекин ўзимга нимадир бўлса ёш болаларимни кимнидир қўлига ташлаб ўлиб кетишни ҳам хохламайман илтимос маслаҳат беринг

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Текширув натижаларига қараб чора кўрилади. 3 та шифокорни ҳулосаси бир хил чиқса кейин, яъни она ёки ҳомила ҳаёти учун ҳавфли дейилсагина аборт қилинади. Валлоҳу аълам!