Ошқозонда оғриқ

23:24 / 07-mart | Laziza | 10

Ассалому алайкум! Рўзадан олдин нимадир еган ёки ичганимдан ярим соатча кейин ошқозонимда оғриқ бўларди, турсам кучайиб кетар, ўтирсам Сал оғриқ қоларди. Рўза тутаётганимдан бери тушликдан кейин 3 4 ларга бориб, симилловчи, кучли бўлмаган оғриқ бўлябди. Ва кун бўйи кўнглим айниб, бошим оғриябди. Ҳозир шифокорга учрашишим керакми, ёки рўза тугагандан кейин ҳам бораверсам бўладими

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Хозироқ шифокорга кўриниб , вақтида даволанинг хатто тиббий кўрсатмалар шунга далолат қилса рўза тутмай туришингиз ҳам мумкин ,буни шифокор тиббий таҳлилларингизга қараб айтади. Валлоҳу аълам!