Ассалому алайкум. Мени қўл-оёқларимнинг бармоқлари учлари салга увишиб қолаверади. Ҳатто битта бармоғим бир ойлар олдин увишиб қолиб, ҳалигача ўз ҳолига қайтмаяпти. Бу нимадан бўлиши мумкин? Жавобингиз учун раҳмат!
Ва алайкум ассалом. Аслида увишиш бу касаллик эмас, ўтувчан ҳолат. Аммо маълум мажбурий позадан турилганда увишишнинг тарқалмаслиги, унинг доимий характерга эгалиги бу ‒ патологик сигнал. У организмдаги айрим касалликлар, жумладан, умуртқа поғонаси остеохондрози ёки диск чурраси, тарқоқ склероз, нерв сиқилиб қолиши, Туннель синдроми, Рейно синдроми, В группа витаминлари (В 12 ), кальций ва магний микроэлементлари танқислиги, полинейропатиялар, гипотиреоз, қандли диабет касаллиги белгиси сифатида намоён бўлиши мумкин. Шу сабабли сизга невропатолог, эндокринолог маслаҳатини олишни тавсия қиламан.