Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Устоз, яқинда Самарқанддаги Ал- Бухорийдаги ўқув марказида Қурʼон ва тажвид бўйича 3 ойлик курсни тугатдим, Алҳамдулиллаҳ. Қурʼонни ўқияпман, хатоларим бордир балки. Ҳозирда ҳомиладорман. Фарзандимни қўлимга олгунимга қадар Қурʼонни кўп маротаба хатм қилиб чиққаним афзалроқми ёки шайхимизнинг Тафсири ҳилол китобини олгандим. Шуни ўқиб чиқайинми? Иншааллоҳ, у туғилгандан сўнг иккаласини ҳам ўқийман қайта қайта. Қай бири ҳозирда туғилажак фарзандимнинг қори ,солиҳлардан бўлишига кўпроқ зарурроқ? Аллоҳим рози бўлсин сизлардан
– Ва алайкум ассалом! Иккисини ҳам ўқиган маъқул. Валлоҳу аълам!