Турли саволлар

02:43 / 21.02.2023 | Madina | 317
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволларим қуйидагича:
1. Оилавий меҳмондорчиликларда аёл киши авратини тўсган ҳолда аёл ва эркак бир дастурхонда ўтириши жоизми?
2. Аёл киши маҳрами билан чет эл саёҳатларига чиқиши ва умумий овқатланиш жойларида таомланиши мумкунми?
3. Ҳайз даврида қуръон оятлари ёзилган китобни ўқиса бўладими? Жавоб учун олдиндан рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Аврати ёпиқ бўлса ўтириши жоиз. Аммо бирга ўтирмаслик Исломий одоблардан. Валлоҳу аълам!