Рўзадорлик

02:49 / 21.02.2023 | Shoira | 297
Ассалому алайкум! Одинахон опа. Оллоҳ сиздан рози бўлсин. Сиз орқали жуда кўп нарсаларни ўрганиб бормоқдаман. Саволим шуки, хозирда 6-7 хафталик ҳомиладорман. Ражаб ойининг рўзасини тутсам фарзандимга зарари йўқми? Оллоҳ насиб қилса Рамазон ойи рўзасини хам тутсам бўладими. Болага саломатлигига зарар этмасмикан?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладорлар аслида рўза тутиши керак. Аммо қийналиб қолса, ўзи ва боласига зарар етишидан қўрқса, оғзини очишга рухсат бор. Рўза ҳомиладорга зарар деган гап йўқ. Ҳомиладорларга рўзанинг таъсири турли бўлади, ҳаммасига ҳам бир хил таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам!