Ассалому алейкум! Саволим шундан иборатки, 3та фарзандим бор. 4чисига хомиладорлигими билиб колдим. Лекин турмуш уртогимга хомиладорлик хакида тахминим бор деб айтдим. Аборт килдирасан дедилар. Лекин узимни тугиш ниятим бор, хомилини олдиришнинг гунохлигини билган холда хар доим бу нарсага каршиман. Хохишимга карши аборт килдирсалар, гунох кимнинг буйнида булади?
Олдимда яна бир йул бор. Турмуш уртогимга хомиладорлигимни 4 ойгача билдирмасдан, кейин энди олдириб булмайди деб бахона килиб саклаб колсам гунохкор булиб колмайманми?
Жавобингиз учун рахмат
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши туғмоқчи бўлса бунга ҳеч ким монеъ бўла олмайди. Ҳатто эри ҳам. Валлоҳу аълам!