Фарзанд тарбиясидаги илмсизлик

02:39 / 30.12.2022 | Iroda | 327
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозам. Аллоҳнинг изни ила ҳаётимга дуч келадиган саволларга сиздан жавоб оляпман. Ҳурматли устоз мени диний илмим йўқ деса ҳам бўлади. Қуръонни маънолари билан ёдламаганман. Фақат намозларимни ўқийман ва хатм қиламан кунлик вазифаларим шу холос. Болаларим 3 ва 2ёш. Уларга диний тарбия берай ҳадислар ҳикоялар айтай десамда ўзим билмайман. Ўзим университетда дарс бераман. Ишдан кейин рўзғор ташвиши овқат ва кунлик вазифам. Оилавий стресс муаммолар пайтида баъзида болаларимга бақираман ураман. Мен ёмон онаман. Ҳозир қарор қилдим 1соат ўзимга вақт ажрата олишга. Шу вақтда Қуръонни ёдлаш маъноларини англаш ўрганиш курсларига борайми? Аллоҳнинг каломи энг зўр тарбия дейишади ёки ёш оналар мактабига борайми ёки исломий тарбия берадиган курслар қидирайми? (Иложи бўлса сиз билсаиз ёрдам беринг?) болаларимни ўзимдай бўлишини хоҳламайман. Отасининг диний илми ёқ намоз ҳам ўқимайди ўғлимни масжидга ҳам об чиқмайди? Болаларимни динига хизмати тегадиган қилиб тарбиялашим учун ўзимга илм ёқ? Қайсини бошлай устоз? Аллоҳнинг каломини ёдлашними? Ёки ёш оналар мактабими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирча тайинли жойни билмайман. Каналларимизни кузатиб туринг. Бизда бу борада кўп маълумотлар берилган. Балки оналар учун бирор тадбир бўлиб қолар. Валлоҳу аълам!