Ҳайз

04:53 / 10.12.2022 | Ra'noxon | 405
Ассалому алайкум!

Менинг ҳайзим 15 кунлик покликда келадиган вақтлар бўлади. Саволим шундан иборатки, мен таҳорат олганимдан 5 дақиқа ўтмасдан ҳайзим келиб қолади, хаттоки намоз ўқишга ҳам улгурмайдиган пайтларим бўлади. Шундай пайтларда қайта таҳорат олишим шартми? Қайта таҳорат олсам ҳам яна сал ўтмасдан хайзим келиб қолиш эҳтимоли бор...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало шифокорга кўриниб буни нима эканини аниқланг. Шунга қараб ҳайз ёки истеҳозалигини ажратиб оласиз. Эслатиб ўтиш жоизки, ҳайзнинг ози 3 кун ва кўпи 10 кун. Икки ҳайзнинг ораси камида 15 кун бўлмоғи лозим. Шунга қараб аниқлик киритиб оласиз. Валлоҳу аълам!.
Истеҳоза: https://muslimaat.uz/maqola/28407