Нифос ҳақида

10:28 / 22.11.2022 | Umriniso Bobomurodova | 373
Ассалому алайкум! Устоз, Аллоҳ қилаётган ишларингизни ажрини зиёда қилиб берсин. Саволим шундайки, (такрорланган бўлса узр сўрайман лекин Излаш хизматидан тополмадим) нифос ҳолатидан покланганликнинг аломати қандай бўлади? Яʼни мен фарзандли бўлганимга 22 кун бўлди, 15 кундан ошиқ қон келиб турганди, ҳозир фақат оз оздан қизғиш сариқ шилимшиқ суюқлик келяпти. Мен ғусл қилиб намозимни бошлашим керак эдими? Ёки бу ҳам нифос ҳолатига кирадими? Жавобингиз учун раҳмат, устоз!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Холис оқлик кўрганда покланган ҳисобланади. Валлоҳу аълам!