Ассалому алайкум! 3 ойлик чақалоғим бор. Намоз вақтларида уни ухлатишга ҳаракат қиламан. Баʼзан намоз ўқиётганимда йиғлаб қолади. Пешин намозининг фарзини ёки суннатини ўқиётганимда ёки хуфтон намозининг фарзида қизим йиғлаб қолади. Шундай ҳолатларда намоз ичида қаʼдага ўтирган ҳолатда бешигини тебратсам ёки кўтариб олсам бўладими. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир невараларини елкаларида кўтариб намоз ўқиганлар деган гап эшитган эдим. Мен ҳам елкамда кўтариб ўқиган ҳолатимда баʼзан қизим тинчланмайди чинқириб йиғлайверади. Шундай ҳолатда уни олд тарафга қараб кўтариб олсам бўладими. Ёки хуфтон намозининг фарзидан сўнг намоздан чиқиб қизимни тинчлантириб яна суннатдан давом эттирсам мумкинми. Жавобингиз учун ташаккур
– Ва алайкум ассалом! Намоздан бўлмаган амални намоз ичида қилиш уни бузади. Намозлар орасида қараб олсангиз бўлади. Фарзанди кичиклар намозни енгилроқ қилиб ўқишлари жоиз. Валлоҳу аълам!